Sogang universiteti
Соганг университети (қисқартмаси: СУ) – Жанубий Кореядаги хусусий университет бўлиб, 1960-йил Тҳеодоре Гепперт томонидан асос солинган.
корейсча: 서강대학교 | |
| Шиори | Ҳақиқатга бўйсун (Обедире Веритати) (Латин) |
|---|---|
| Тури | хусусий |
| Асос солинган санаси | 18-апрел, 1960-йил |
| Ректори | Луке Сим Жонг-ҳеок |
| Факултетлар |
439 та (кундузги) 741 та (сиртқи) |
| Талабалари | 15,111 |
| Бакалавриат | 11,199 |
| Магистратура | 11,199 |
| Манзили |
35 Баэкбеом-ро,Мапо ,Сеоул |
| Веб-сайти | соганг.аc.кр |
Университет рамзи ва шиори
Университетнинг рамзий ранги қизил бўлиб, севги, муқаддас руҳ, шаҳидлик, садоқат ва ғалаба маъноларини англатади. Кумуш чеврон Согангнинг биринчи „ㅅ“ (корейсча алифбода) ҳарфидан келиб чиққан бўлиб, интеллектуалликни ифодалайди[1]. Соганг университетининг иккита шиори мавжуд, бири „Ҳақиқатга бўйсун“, яна бир шиори эса „Соганг сен билан фахрланганидек Соганг билан фахрлан“.
Академиклари
Жанубий Кореяда Соганг университетига кириш жуда қийин ва рақобатбардошлилиги юқори. Соганг биринчи курс талабаларининг билим даражаси мамлакатдаги ўрта мактаб энг юқори академик кўрсаткичларини кўрсатувчиларнинг 1% қисмига тўғри келади[2].
Соганг бизнес мактаби
Соганг университети 2009-йил октябр ойида Бизнес коллежи мактаблари ассоциациясидан (ААCСБ) бизнес соҳаси бўйича аккредитацияни олди[3]. Бизнес мактаби Сеулдаги молиявий марказ яқинида жойлашган бўлиб, у 2006, 2007 ва 2008-йилларда Кореядаги университетлар орасида бакалаврлар учун энг юқори ишга жойлашиш кўрсаткичига эга. Таълим вазирлиги томонидан ўтказилган статистикада университет талабаларининг йирик компанияларида бандлик улуши 55,1%, 53,3% ва 54,9% ни ташкил этган.
Соганг иқтисодиёт мактаби
Университет иқтисодиёт мактаби 1960-йилда очилган. Факултет профессор-ўқитувчилари Кореянинг дастлабки иқтисодий ривожланиш моделини ишлаб чиқишда иштирок этишган. Иқтисодиёт бўлими РеПЕc томонидан халқаро журнал нашрларида Кореяда иқтисод бўйича энг юқори ўринда деб тан олинган[4].
Соганг корейс тили таълим маркази
Соганг Корейс тили таълим маркази (КЛЕC) 1990-йилда корейс тили ва корейс маданиятини бутун дунёга оммалаштириш ва ёйиш мақсадида ташкил этилган[5]. Ташкил этилганидан буён хориждан келган 30 000 дан ортиқ талабалар университетдаги корейс тили дастурларида қатнашиб, корейс маданияти ва тилини ўрганган. Айни пайтда корейс тили таълим марказига ҳар йили ўртача 3500 нафар талаба рўйхатдан ўтади[6].
Манбалар
- ↑ „교표“ [Университй сймбол] (Кореан). соганг.аc.кр.
- ↑ Ким, Сунг-так. „Опен моутҳ, инсерт фоот“. Кореа Жоонганг Даилй (2022-йил 13-сентябр).
- ↑ МБА Чаннел: Соутҳ Кореа он тҳе рисе[сайт ишламайди]
- ↑ „Парк’с аидес фоcус он гроwтҳ, фаир эcономй“. Тҳе Кореа Ҳералд (2012-йил 21-декабр).
- ↑ Жунг, Мин-кюнг. „[Неwсмакер [Ҳелло Ҳангеул] Ёнсеи вс Соганг: А cлосер лоок ат деcадес-олд ривалрй ин Кореан лангуаге эдуcатион“]. Тҳе Кореа Ҳералд (2023-йил 12-феврал).
- ↑ „Соганг Университй“. wwwе.соганг.аc.кр. 2018-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 12-декабр.