Согнефорд — Шимолий денгиздаги қўлтиқ. Скандинавия ярим оролнинг жан.ғарбий қирғоқлари яқинида. Норвегиядаги энг йирик фордлараан. Узунлиги 204 км, эни 6 км, энг чуқур жойи 1208 м. Тик қояли қирғокларининг бал. 1500 м га етади. Ён томонларида тармоклари бор, уларнинг айримлари муз билан қопланган. Сув кўтарилиши ҳар ярим суткада такрорланади. Туризм ривожланган.