Согво-ариги, ариг-сокпо (мўғулча: Согво ариг) — ХХРнинг Цинхай провинсияси ҳудудида истиқомат қилувчи хошутларга мансуб бўлган мўғулларнинг этник гуруҳи ҳисобланади. Согво-ариглар сони камлиги ва амдо минтақасида узоқ вақт яшаганликлари сабабли тибетликлар тил ва маданий жиҳатдан ассимиляция қилинган. Бироқ, согво-аригилар ўзларининг мўғул ғояларини сақлаб қолишган. Уларнинг сони 50 минг нафарини ташкил этган.[1][2].

Этноним

Тибетлик мўғул-хошутларни сокпо (согво) деб аташган. Ариг эса ўз навбатида, амдо қабиласининг номи бўлган. Амдо ҳудудига ўрнашган хошутлар охир-оқибат Согво-ариги ёки Ариг-сокпо номи билан машҳур бўлган.[2]

Тарихи

Согво-аригиларни Юан сулоласи давридаги Хенан вилояти[3] (Хунан провинциясида ҳам тилга олинади) мўғул ҳукмдорларининг авлодлари ҳисобланади. Бу факт франсуз тадқиқотчиси Виконте д’Олёне томонидан 1906-йилда согво-ариги шаҳзодаси „Кинг оф Ҳо-Нан“, „Ҳукмдор [қирол] Хо-Нан [Хенан]“ унвони билан хатни имзолаганида аниқланган. Виконте д’Олёнанинг ёзишича, мўғуллар Хитойдан қувиб чиқарилганда, Хо-Нан [Хенан] ҳукмдорлар сулоласи — шоҳ унвонисиз қироллар ўз даштларига кетишган ва ўз навбатида манчжурлар империяни эгаллаб олишганда, улар тибетликларни назорат остида ушлаб туриш учун мўғул қўшинларини бу ҳудудни босиб олиш учун юборилган. Қайд этилишича, Хо-Нан сулоласи ҳукмдорлари 1950-йилларгача, коммунистик ҳокимиятлар қироллик оиласини ҳеч бўлмаганда спектаклларга нисбатан ваколатлардан маҳрум қилган пайтгача ўз ҳукмронликларини давом этишган.[1][2][3]

Согво-аригиларда ҳозиргача анъанавий мўғул оқ уйлари, айниқса, сўнгги пайтларда улар алоҳида иштиёқ билан ўстираётган мўғуллик туйғусини сақлаб қолишган. Мисол тариқасида, Согво-аригилар томонидан уюштирилувчи турли фестивал, конференсия ва байрамларни келтириш мумкин.

Аҳоли жойлашуви

Ҳозирги вақтда согво-ариглар ХХРнинг Цинхай провинсиясининг Хуаннан-Тибет автоном округининг Хенан-Мўғул автоном ҳудудида истиқомат қилишади. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 40 минг аҳолининг 90 %ни мўғуллар ташкил этади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Прожеcт, Жошуа. „Согwо Ариг ин Чина“ (эн). Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Монгольское племя, затерявшееся в Восточном Тибете“ (ру). Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 Паул Ҳаттаwай. Пеоплес оф тҳе Буддҳист Wорлд: А Чристиан Праер Диарй. Wиллиам Cарей Либрарй, 2004 — 261-бет. ИСБН 978-0-87808-361-9.