Исламов Сохибжон Яхшибекович (1980-йил 11-мартда Жиззах вилояти, Фориш тумани) — қишлоқ хўжалиги фанлар доктори, профессор.

Исламов Соҳиб Яхшибекович
Таваллуди 1980-йил 11-март (1980-03-11) (46 ёш)
Жиззах вилояти , Фориш тумани
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Педагог
Таълими Тошкент давлат аграр университети
Илмий даражаси Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Исламов Сохиб Яхшибекович 1980-йил 11-март куни Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган. 2003-йилда Тошкент давлат аграр университетининг „Мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларни дастлабки қайта ишлаш технологияси“ мутахассислигига эга бўлган. Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражаси олиш мақсадида „Ўзбекистоннинг марказий минтақасида олмани клон пайвандтагларида кўчат етиштириш технологиясини такомиллаштириш“ мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2010-йил 27-майдаги 165/1-сонли баённомасига асосан қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Меҳнат фаолияти

Исламов Сохибжон Яхшибекович - 1997–2001-йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти талабаси
2001–2003-йилларда Тошкент давлат аграр университети магистри
2003–2008-йилларда Тошкент давлат аграр университети „Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш“ кафедраси ассистенти
2011–2012-йилларда Тошкент давлат аграр университети „Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш“ кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
2012–2014-йилларда — Тошкент давлат аграр университетининг „Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш“ кафедраси мудири
2014–2015-йилларда Тошкент давлат аграр университетининг ўқув услубий бошқарма бошлиғи
2015–2022-йилларда Тошкент давлат аграр университети ўқув ишлари бўйича проректори
2022-йилдан – ҳозирги вахтгача Тошкент давлат аграр университети-Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича биринчи проректори[1].

Манбалар

  1. ↑ „Проф. Др. Исламов Соҳиб Яхшибекович Ҳаберлери“. www.медяэге.cом.тр. Қаралди: 5-апрел 2024-йил.