Соҳиб Гарай И (1551, Бог'часарой) — давлат арбоби. "Қозон хони" (1521-1524), "Қрим хони" (1532-1551). Гарайлар сулоласидан. Менгли Гарайнинг ўғли. Онаси — Ҳур Султон нўғай. 1521-йилда Соҳиб Гарай қозонликлар таклифига кўра, Қозон хони бўлган. Ўша йили укаси — Қрим хони Муҳаммад Гарай билан биргаликда Москва князлигига ҳарбий юриш қилиб, Москвани эгаллаган.

Москва буюк князи Василий ИИИ Қрим хонига ҳар йили ўлпон тўлаб туриш мажбуриятини олган. Бироқ, Москва князлиги Қозон устига ҳарбий юриш қилишга тайёргарлик кўраётганлиги учун Қозон хонлиги билан Усмонли турк султонлиги ўртасида ўзаро шартнома тузилган. Соҳиб Гарай ўз ўрнига акасининг ўғли — 13 ёшли жияни Сафо Гарайни қўйиб, 1524-йил баҳорда Истанбулга борган ва султондан ҳарбий ёрдам сўраган. Соҳиб Гарай бирмунча муддат Истанбулда турган. Соҳиб Гарай Қрим хони бўлгач (1532), Қозон хонлиги билан ўзаро иттифоқ тузган (1533). Ўзига қарши чиққан Ислом Гарай билан курашган (1532— 1537). Москва (1541), Қуйи Волга (1546-1547) ва Шимолий Кавказ (1551)га ҳарбий юришлар уюштирган. Сарой фитнаси натижасида ўлдирилган.

Манбалар