Соҳибкор (араб. — эга ва форс.тож. — иш) — 1) бирор иш, касбнинг яхши, моғир устаси, миришкори. Мас, С. боғбон, С. полизчи ва бошқа; 2) корхона эгаси. Ўтмишда С ўз корхонасида уста ва халфаларни ёллаб ишлатган. Одатда, уларнинг сони 15—30 тагача етган (яна қаранг Тадбиркорлик).