Соиб Табризий (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирзо Муҳаммад Али) (1601 — Эрон, Исфаҳон —1677) — озарбайжон шоири. Асосан, форс тилида ижод қилган. Кўп саёҳатларда бўлган, 8 йил Ҳиндистонда яшаган. Эронга қайтгач, „малик уш-шуаро“ унвонига сазовор бўлган. Шоҳ Аббос ИИ (1642—66) саройида яшаган. Ҳарбий юришлар ҳақида шеърлар — жангномалар, дидактик асарлар — пандномалар, фалсафий мазмундаги ғазаллар яратган. Қандаҳор яқинидаги жангларга бағишланган „Қандаҳорнома“ достони машҳур. Озарбайжон тилидаги шеърларида Фузулий анъаналарини ривожлантирган. Соиб шоир сифатида Шарқ халқлари адабиётларида кўплаб издошларга эга. Унинг катта ҳажмдаги (120 минг байтга яқин) шеърий мероси нисбатан кам ўрганилган.

Соиб Табрезий
Асл исми صائب تبریزی
Таваллуди 1601-йил
Вафоти 1677-йил
Жанр ғазал

Адабиётлар

  • Ғазаллар, Боку, 1946.