Сокотра — Ҳинд океанидаги ороллар гуруҳи (энг катта ороли — Сокотра), Гвардафуй бурнидан шаркда. Яман Республикаси ҳудуди. Майдони 3,6 минг км². Кристалл жинслардан тузилган. Энг баланд жойи 150 м. Иқлими тропик, қуруқ иқлим; ўртача температураси январда 21°, июнда 28°. Йиллик ёғин 250–300 мм. Чала чўл ўсимликлари ўсади, тоғларда ксерофил дарахтзорлар бор. Хурмо дарахти ўстирилади. Аҳоли чорвачилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади. Бош шаҳри — Хадибу.