Солдат (нем. Солдат) — 1) турли давлатлар қуролли кучларида дастлабки ҳарбий унвон ёхуд ҳарбий хизматчилар категорияси (тоифаси); 2) кенг маънода — жангчи, аскар, ҳарбий киши. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида С. оддий аскар мақомига тўғри келади.