Solenoid
Соленоид (юнонча: солен – найча ва эидос – кўриниш) – спирал кўринишида ўралган ва ўзидан электр токи ўтказаётган изолясияланган ўтказгич. Агар Соленоиднинг узунлиги ўрамлар диаметридан жуда катта бўлса, чексиз узун Соленоид ҳисобланади. Чексиз узун Соленоид майдонининг магнит индуксия В си Соленоид ташқарисида нолга тенг ва ичида бир жинсли бўлиб, у қуйидаги формула билан ифодаланади: В=сп/, бунда и.(|— магнит доимийси, п – Соленоиднинг ўрамлар сони, / – Соленоиддаги ток кучи. Соленоид, одатда, кичик фаол қаршиликка ва электр сиғимига ҳамда етарли даражада катта индуктивликка эга бўлади. Ичида темир ўзак бўлган Соленоид электромагнит вазифасини бажаради.
Соленоиднинг магнит майдони (соленоид ташқарисидаги майдон) билан доимий магнит майдон орасида ўхшашлик бор. Шартли равишда куч чизиқлари ғалтакнинг бир учидан чиқиб иккинчи учига киради, деб ҳисоблаш мумкин.
Соленоид радиотехника, электротехника ва хусусан, ўлчов асбобларида кенг кўламда ишлатилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Соленоид“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |