Солфатарлар (итал. солфо — олтингугурт) — Ер пўстининг вулканли раёнларида, вулкан кратерлари ва уларнинг ён бағирларидаги майда бўшлиқ ва ёриклардан, қотган лава оқимларидан ажралиб чиқувчи кўп миқдордаги иссиқ (100—300°) олтингугурт гази, сув буғи ва карбонат ангидриди аралашган водород сулфиди газлари. С сўнмаган вулканлар атрофида учрайди. Астасекин, аммо узоқ вақт муттасил равишда газлар ажратувчи вулканларга Неапол яқинидаги Солфатара вулкани мисол бўлади. Баъзи С. саноат миқёсида олтингугурт ажратади (яна қаранг Фумароллар).