Соли Адашев (1923-йил, 2-март, Наманган - 1984-йил, 2-ноябр) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 42-Смоленск ўқчи дивизияси 459-полкининг 2-ротаси бўлимига командирлик қилган. Белоруссия учун бўлган жангларда кўрсатган жасоратлари учун унга Қаҳрамон унвони берилган (1945). Урушдан кейин Наманганда яшаган ижод қилган, йўл ремонт-қурилиш бошқармасида бошлиқ бўлиб ишлаган. Намангандаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади[1].

Биографияси

1923-йил 2-мартда Наманган вилояти Норин тумани Тўда қишлоғида, деҳқон оиласида туғилган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил