Соли Алимов (1900-йил таваллуд топган — 1992-йил вафот этган) — Қирғизистон ССР Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Киров номидаги колхоз раиси. Қирғизистон ССР Олий Кенгашининг (1938—1950, 1954—1958) депутати, СССР раисининг ўринбосари. Ленин ордени (1941-йил, 1957-йил), Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1946-йил, 1951-йил), Шон-шараф белгиси ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали соҳиби. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони[1].

Соли Алимов
Таваллуди 1900-йил
Вафоти 1992-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Унвони
Мукофотлари Shuhrat ordeni

Ҳаёти ва фаолияти

Соли Алимов 1900-йилда Фарғона вилояти, Андижон уезди (ҳозирги Қирғизистон Республикаси, Жалолобод вилояти, Ёрқишлоқ қишлоғи) да деҳқон оиласида туғилган. Миллати ўзбек. У ёшлигидан қишлоқ хўжалиги ишларида фаол бўлган, 1930-йилда Қирғизистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ҳудудида коллективлаштириш бошланганидан кейин уни қишлоқ хўжалиги ишларига, кейинчалик Сузоқ вилоятининг Киров номидаги колхозига юборишган[2]. Кўп ўтмай Соли Алимов пахтачилик соҳасига раҳбарлик қилиб, доимий равишда юқори „оқ олтин“ жумладан, 1937-йилда 5 гектар майдоннинг гектаридан 102 сентнердан ҳосил олди[2].

1940-йилда КПСС сафига қўшилди. 1945-йилда Сузоқ туманидаги Киров номидаги (марказий мулк — Благовешченка қишлоғи) пахтачилик колхозига раҳбарлик қилган. Жалолобод вилоятидаги илғор фермер хўжаликлари қаторида уч марта орденлар билан тақдирланган[2]. Колхоз меҳнаткашлари пахта ҳосилдорлигини йилдан-йилга ошириб, 1956-йилда ўз меҳнатлари натижаларига кўра 935 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 30,97 сентнердан пахта хомашёси олдилар. СССР Олий Кенгашининг 3-чақириқ (1950—1954)[3], Қирғизистон ССР Олий Кенгашининг 1-, 2- ва 4-чақириқлари (1938—1950 ва 1954—1958) депутати, СССР раисининг ўринбосари этиб сайланган. 1938—1946-йилларда Қирғизистон ССР Олий Кенгаши. 1968-йилдан нафақага чиқади. 1992-йилда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида вафот этган[1].

Мукофотлари

1941-йил январ ойида Қирғизистон ССРнинг 15 йиллиги муносабати билан саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва санъатни ривожлантиришдаги ютуқлари учун С. Алимов республиканинг 19 нафар етакчиси қаторида Ленин ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1957-йил 15-февралдаги Фармони билан қанд лавлаги, пахта ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни етиштиришда кенг қўллашда эришилган улкан муваффақиятлари учун Соли Алимов Ленин ордени ва "Ўроқ ва „Болға“ олтин медали билан ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[4]. Қирғизистон ССРда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1945-йил). Соли Алимов 2 та Ленин ордени (1941-йил, 1957-йил), 2 та Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1946-йил, 1951-йил), „Шон-шараф белгиси“ ордени билан тақдирланган (1947-йил)[1].

Адабиётлар

  • Музалевский М. В. Герои Социалистического Труда: Библиографический словарь. — М.: РИЦ «Кавалер», 2008. — Т.2. — 200 с.
  • Кыргызстан: Улуттук энциклопедия / Башкы ред. Ү.А. Асанов. — Бишкек: Мамлекеттик тил жана энциклопедия борбору, 2006. — Т. 1. — ИСБН 9967-14-046-1
  • Борбугулов М. Ош тарыхы энциклопедия. — Фрунзе, 1989.
  • Во имя процветания Кыргызстана: Энциклопедическое издание о выдающихся узбеках Кыргызстана / Под рук. Б. Ж. Жураева. — Ош: Ризван, 2017. — 336 с.
  • Герои социалистического труда Киргизстана / С. Ч Чокоэв. — Кыргызстан, 1966. — 578 с.

Манбалар