Soli Davlatov
Соли Болтабоевич Давлатов (1932.23.9, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани) — ҳужжатли кино режиссёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1982). 1965–93 йиллар Ўзбекистон ҳужжатли ва илмий-оммавий филмлар киностудиясида режиссёр. Фаолиятини ҳаваскор сифатида бошлаб, "Аму соҳилида" ҳужжатли филмини (1964, Республика кўригида 1-ўрин берилган) суратга олган. Энг яхши филмлари: "Икки орден", "Жон Андижоним", "Ўзбек атласи", "Чириётган хотира", "Беруний", "Ал-жабр — алгебра", "Ҳамид Олимжон", "Сурхон тонги" (Рига кинофестивалида Бош соврин олган, 1985), "Ерга меҳр", "Наврўз келганда", "Йўқотгач, куюнамиз" ва бошқа.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |