Solih Ali Abdulloh
Солиҳ Али Абдуллоҳ (1942, Сана вилоятининг Байт ал-Аҳмар қишлоғи) — Яман давлат арбоби. Маршал. 1958-йилдан Яман Араб Республикаси қуролли кучлари сафида. Қуролли кучлар қошидаги зобитлар ўқув юртини тугатган (1962). Монархияни ағдариб, республика тузумини ўрнатган 1962-йил сентабр инқилобида қатнашган. Бронетанк қўшинлари билим юртида ўқиган (1964—66). Танк взводи, бронетанк полки командири (1966—75), ҳарбий округ қўмондони (1975—78). 1978-йилдан Яман Араб Республикаси президент кенгаши аъзоси, қуролли кучлар бош қўмондони ўринбосари. 1978-йил 17-июлдан Яман Араб Республикаси президенти, қуролли кучлар бош қўмондони. 1990-йил Яман Араб Республикаси билан Яман Халқ Демократик Республикаси бирлашгандан кейин Яман Республикаси президенти.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |