Солиҳ ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн ал-Аббос (арабча: صالح بن علي بن عبد الله بن العباس‎‎) (711—769) Бану Аббос сулоласининг а’зоси бўлиб, Сурия ва Мисрда ҳарбий қўмондон ва ноиблик вазифаларини бажарган.

Солиҳ ибн Али
صالح بن علي
Миср ноиби
Мансаб даври
750 – 751
Монарх ас-Саффоҳ
Ўтмишдоши Абдумалик ибн Марвон ибн Муса ибн Нусайр
(Умавийлар ноиби)
Вориси Абу Авн Абдумалик ибн Язид
Миср ноиби
Мансаб даври
753 – 755
Монарх ас-Саффоҳ
ал-Мансур
Ўтмишдоши Абу Авн Абдумалик ибн Язид
Вориси Абу Авн Абдумалик ибн Язид
Шом (Сурия) ноиби
Мансаб даври
754 – 754
(бир йилдан камроқ)
Монарх ас-Саффоҳ
ал-Мансур
Ўтмишдоши Абдуллоҳ ибн Али
Вориси Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Аббосий (754—764)
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 711
Вафоти 769
Болалари
Отаси Али ибн Абдуллоҳ ибн ал-Аббос
Қариндошлари
Солиҳ ибн Али
Ҳарбий фаолияти
Фуқаролиги Аббосийлар халифалиги
Қўшин турлари Аббосийлар армияси
Унвони Генерал
Жанг/уруш Араб — Византия урушлари

Ҳаёти

Солиҳ ва укаси Абдуллоҳ 750-йилда Умавийлар ҳокимиятини ағдариб ташлаган Аббосийлар қўшинининг олд сафларида бўлишган. Ака-укалар халифалик пойтахти Дамашқни қамал қилиб эгаллагач, сўнгги Умавий халифа Марвон ИИни Мисргача та’қиб қилишди. Халифа шу ерда қўлга олинди ва ўлдирилди[1][2]. Солиҳ 750-йил 9-август куни Мисрга ноиб этиб тайинланиб, ушбу лавозимни эгаллаган илк Аббосийлар вакили бўлди. Ушбу лавозимда бир йилдан камроқ вақт мобайнида қолиб, 751-йил март ойида Жунд Филастин (Фаластин) ноиби этиб тайинланди. Мазкур лавозимда эканида Саид ибн Абдуллоҳни Аббосийлар даврининг Византия Онадўлисига қарши илк босқинчилик юришига жўнатди[1]. 753-йил 8-октябрда яна Миср ноиби этиб тайинланиб, бу лавозимда 755-йил 21-февралгача ишлади[1]. 754-йилда Солиҳнинг жияни, халифа ас-Саффоҳ вафот этгач, Солиҳнинг акаси Абдуллоҳ Сурияда янги халифа ал-Мансурга қарши исён кўтарди. Абдуллоҳ ўлим тўшагида ётган ас-Саффоҳ ўзини ворис этиб тайинлаганини да’во қилди. Солиҳ акасининг қўзғолонига қўшилишдан бош тортиб, ҳатто исённи бостириш учун Сурияга қўшин билан кириб борди. Абдуллоҳнинг Фаластиндаги ноиби ал-Ҳакам ибн Да’бан билан тўқнашиб, уни мағлуб этди. Шу пайтда Абдуллоҳнинг ўзи Абу Муслимдан енгилиб, Мансурга бўйсунишга мажбур бўлди[3].

Абдуллоҳнинг исёнига қарамай, Солиҳ ва унинг оиласи Суриядаги энг нуфузли Аббосийлар ҳукмдорлари сифатида ўз мавқеларини мустаҳкамлашди. Улар бу мавқени кейинги ярим аср давомида сақлаб қолдилар. Чунки Солиҳнинг ўғиллари ал-Фадл, Иброҳим ва Абдулмалик Сурия ва Мисрда ноиблик лавозимларини эгаллаган эдилар[1][4]. Солиҳ, шунингдек, Умавийлар сулоласининг ҳудуддаги кўплаб мулкларини ўзлаштириб олган эди. Бундан ташқари, Аббосийлар ва Византия ўртасидаги чегара ҳудудлари, я’ни туғурларни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаган. Собиқ Византия шаҳарлари Мелитене (Малатия), Германикея (Мараш) ва Мопсуэстияни (ал-Массиса) қайта эгаллаган ва қайта қурган. Солиҳ 769-йил Сурияда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Гроҳманн & Кеннедй (1995), п. 985
  2. ↑ Cобб (2001), п. 27
  3. ↑ Cобб (2001), пп. 23–27
  4. ↑ Cобб (2001), пп. 27–28

Адабиётлар

Ўтмишдоши:
Абу Авн Абдулмалик ибн Язид
Миср ноиби
753—755
Вориси:
Абу Авн Абдулмалик ибн Язид
Ўтмишдоши:
Абдулмалик ибн Марвон
(Умавийлар ноиби)
Миср ноиби
750—751
Вориси:
Абу Авн Абдулмалик ибн Язид