Солижон Иномов (1903-йил таваллуд топган — 1938-йил 14-октябрда вафот этган) — Наманган шаҳрида жойлашган кўнчилар уюшмаси котиби ва раис ўринбосари. ЎзК(б)П Марказий Комитетининг Зеленский туманидаги ташвиқотчиси. Зеленский тумани партия комитетида инструктор.

Солижон Иномов
Таваллуди 1903-йил
Вафоти 14-октябр 1938-йил
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Фаолият йиллари 1915—1937-йиллар

Ҳаёти ва таълими

С. Иномов 1903-йил Наманган вилояти Наманган шаҳрида Тўқмоқгузар маҳалласида таваллуд топган. Манбаларда яшаш манзили — Ленин (Асака) туманидалиги, оилалиги, ота-онаси ва 2 нафар гўдак болалари борлиги қайд қилинган. СССР Ҳарбий Олий суди коллегияси сайёр сессиясининг 1938-йилнинг 14-октябр санасидаги йиғилишида отувга ҳукм этилган, жазо ўша куни амалга оширилган.

Маълумоти — ўрта, Наманган шаҳридаги саводсизликни тугатиш курсида, шундан сўнг Қўқон шаҳрида ҳам таҳсил олган. 1936-йил 1-декабридан 1937-йил 1-мартгача Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ҳузуридаги марксизм-ленинизм курсларида таълим олган.

Фаолияти

1915-йилдан 1923-йилгача Наманган шаҳридаги бир бой қўлида батрак бўлиб ишлади. 1923-йилдан 1925-йилгача бўлган муддатда Наманган шаҳридаги турли хунармандлар қўл остида тўқимачилик бўйича шогирд бўлиб ишлаган. 1925-йилда ВКП(б)га номзод бўлиб қабул қилиндим ва шу касбда ишчи сифатида 6 ойлик иш стажига эга бўлди. 1925-йил — 1928 йил Наманган шаҳридаги кўнчилар уюшмаси котиби ва раис ўринбосари лавозимида иш юритди. 1928-йилдан 1930-йилгача Москва вилояти Зарайск туманидаги ип текстил фабрикасида ишлаган. Кейинчалик 1930-йилдан бошлаб 1931-йилгача Наманган шаҳрида котиб сифатида хизмат қилган. 1931—1932-йилларда ЎзК(б)П Марказий Комитетининг Зеленский тумани ташвиқотчиси лавозимида, 1932-йилдан 1933-йилгача Зеленский тумани партия комитетида инструктор бўлиб фаолият юритган. 1933-йилнинг 1-декабр санасидан 1934-йилнинг 1-декабр санасигача Марҳамат тумани партия комитетининг секретари сифатида, 1935-йилнинг бошларидан 1936-йил 1-июлигача Ленин тумани партия комитетида инструктор бўлиб хизмат кўрсатди[1].

Шахсий ҳаёти

Иномовнинг прокуратура қўлидаги шахсий варақасида ўзбек ва рус тили яхши билиши, партия тозаловларидан танбеҳсиз ўтгани, яшаш манзили — Ленин (Асака) тумани эканлиги, оилалиги, ота-онаси, 2 нафар фарзанди борлиги қайд қилинган[2].

Адабиётлар

  • Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8. 

Манбалар

  1. ↑ Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8. 
  2. ↑ ЎзР ПДА. 58-фонд, 65-рўйхат 300-иш — 50-52-бет.