Solix Ibn Muhammad Hondaxoniy
Солих Ибн Муҳаммад Ҳондахоний Ҳиротда туғилган[1]. Бухорода табобат билан шуғулланган. У ўз асарларида „Тухват ал Шоиста“ (Мувофиқ совға) ва „Тухват ал Маълумий“ (Гуноҳсизларга совға) асарларида бола организми хусусиятлари ҳақида тўлиқ характеристика берган.
1994 йилда А. А. Қодиров ўз фикрларини баён этганда, табиб Солих ибн Муҳаммад Ҳондахорий биринчи педиатр бўлган деб таъкидлаган. Хоразмлик табиб Жафар хўжа Хазараспий „Табобат илмларининг тўпламаси“ китобида юқумли касалликлар, айнан қизилча касаллиги ҳақидаги саволларга тўхталган.
Педиатрия
Педиатрия жуда ёш фан ва унинг бошланиши, ХИХ аср орталарига то'г'ри келади. Парижда биринчи бо'либ, 1802 йилда болалар касалхонаси очилган. Кейинчалик шунга о'хшаш тиббиёт муассасалари Олмония, Вена, Берлинда очилган. ХИХ асрнинг иккинчи яримларида шунга о'хшаш педиатрия даволаш марказлари Америкада, Англия, Италия, Швеция ва Скандинавияда очилган. ХИХ аср о'рталаригача Россияда ва бошқа хориж давлатларида, тиббиёт олийгоҳлари талабалари акушерлик предметини органиш билан бирга, чақалоқ бола ва бир ёшгача бо'лган бола тарбияси ҳақида о'рганишган. 1831 - 1847 йилларда акушер - гинеколог Степан Фомич Хатовисский тиббий - хирургия академияси талабаларига педиатрия то'лиқ курси бо'йича ма'руза о'қиган. 1847 йилда Россияда С. Ф. Хатовисский биринчи бўлиб, „Педиатрия“ бўйича оригинал ўқув қўлланма чиқарган, шунинг учун у биринчи рус педиатри ҳисобланади. ХИХ асрнинг охири ХХ аср бошларида Россияда педиатриянинг ривожланиш даври бошланди. Унинг ривожида Ф. Н. Филатов ва Н. П. Гундобин катта хисса қўшган.
Манбалар
- ↑ Даминов. Т.А , Халматова Б.Т , Бобоева У.Р. БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ, Тошкент, 2012.