Солкашлик — мевали дарахтларнинг йил ора ҳосил бериши. Бу хусусият, асосан, уруғли мевалиларга хос. С. нокларда, одатда, олмага Караганда жуда кам учрайди. С, асосан, агротехникага боғлиқ. Парвариши яхши (тупроғи ишланадиган, ўғитланадиган, сугориладиган, бутаб туриладиган) ўсимлик тўқималарида керакли миқдорда озиқ моддалар тўпланиб, гул куртакларининг шаклланишига, яъни келаси йил ҳосилига замин яратилади ва бундай дарахтлар ҳар йили ҳосил беради.

Одатда, мевали дарахтлар кўп гул очади. Олма ва нок дарахтларининг 10— 15% гули мева тугса, серҳосил ҳисобланади. Агар дарахтда гул жуда кўп булса, бир йиллик новдалар суст усади, барглари майдалашади. Натижада дарахтлар келгуси йили ҳосил учун керакли миқдордаги гул куртакларини шакллантира олмайди. Шу давргача ҳар йили ҳосил бериб келган дарахт солкаш бўлиб қолади.

С. мева навита ҳам боғлиқ. Айрим олма навлари (мас, Симиренко) яхши табиий шароитда етарлича парвариш қилинса, айримлари эса (мас, Делишес) қўшимча парвариш қилингандагина ҳар йили ҳосил беради. С.ни йўқ қилишда ёки уни камайтиришда пайвандтагнинг аҳамияти катта. Мас, кучеиз ўсувчи пайвандтаг (парадизка, дусен)га уланган олма дарахти ҳар йили ҳосил беради. С.ни бартараф этишда ҳар бир навнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ташқи муҳит шароити, айниқса, агротехника тадбирлари мажмуи катта аҳамиятга эга. Ҳар йили ҳосил беришга ёрдам берувчи тадбирларни ишлаб чиқишда боғларга экиладиган навлар таркибини тузиш, агротехнология талабларини тўлиқ ва сифатли ўтказиш муҳим рол ўйнайди.