Солодлар — тупроқ типи; ер усти сувлари таъсирида вужудга келган ортиқча намлик шароитда шўртоблардан ривожланади. Ўрмондашт ва дашт зоналарда, шунингдек, қуруқ ҳамда чала чўл даштларда тарқалган. Ўрта Осиёнинг суғорма деҳқончилик майдонларида профили аниқ, ифодаланмаган солодлашган тупроқлар учрайди (А. Н. Розанов, 1948).