Соловки ороллари – Оқ денгиздаги бир гуруҳ ороллар. Онега қўлтиғига киравериш жойида (РФ Архангелск вилояти). Майдони 347 км². Гуруҳ таркибига 6 орол киради, йириклари: Соловки, Анзер, Катта ва Кичик Муксалма; кичиклари: Катта ва Кичик Заяский ороллари. Энг баланд жойи 107 м (Голгофа тоғи). Гранит, гнейслардан ташкил топган. Релефи пастбаланд тепаликлар. Кўп қисми аралаш ўрмонлар билан қопланган, бир қисми боткрклашган. Оролларда кўл кўп. ХВ аср бошида Соловки оролларида монастир барпо қилинган. Монастир ХВИ—ХХ аср бошларида сургун жойи бўлган. 1923—39 йилларда, асосан, сиёсий маҳбуслар учун қаттиқ режимли лагер ва турма жойлашган. 1991-йил монастир Рус православ черковига қайтарилган. ХВИ асрда қурилган монастир овқатхонаси (трапезная), Преображение собори, қалъа деворлари сақланган. 1974-йилдан Со. давлат тарихий меъморий ва табиат музей қўриқхонасига айлантирилган.