Солоха — скиф "подшо" мозорқўрғонларидан бири (мил. ав. ИВ аср). Украинанинг Запороже вилоятидаги Болшая Знаменка қишлоғидан 12 км жан.шаркда жойлашган. Н. И. Веселовский томонидан тадқиқ қилинган (1912—13). С. тепалиги (бал. 18 м) тагидан иккита "подшо" кабри топилган. Улардан бири (марказий) қад. даврларда талонторож этилган, иккинчиси (четдаги) бутун сақланган. Қабрга подшо билан бирга унинг хизматкорлари (вино сузувчи ва қуролбардори) қўшиб кўмилган. Қабрдан қуроласлаҳалар, ҳокимият рамзи — жез чўқмор, олтин ва кумушдан ясалган идишлар, тақинчоклар, билагузуклар ва бошқа чиққан. Жанг қилаётган скифлар шакли туширилган олтин тароқ, айниқса, бадиий қимматга эга. Подшо қабридан ғарброкда 5 та от скелета сақланган ўра, жез тақинчоқлари бўлган эгаржабдуқ ва отбоқар қабри топилган. С. скиф қабилаларининг ҳаёти, урфодати ҳақида илмий маълумотлар беради. Сдан топилган олтин буюмлар антик даврнинг нозик амалий санъат намунаси сифатида машҳур.