Solpugalar

Солпугалар, фалангалар (Солифугаэ) — ўргимчаксимонлар туркуми. Гавдасининг узунлиги 1—7 см. Гавдаси яхлит бош кўкрак, 3 бўғимли кўкрак ва 10 бўғимли йирик қорин бўлимларидан иборат. Хелицераси йирик, қисқичга ўхшаш. Танаси ва оёқлари қалин тук ва қил билан қопланган. Трахея билан нафас олади, 800 га яқин тури маълум; кўпроқ тропик ва субтропик минтақаларнинг нам кам бўладиган ҳудудларида тарқалган. Ўрта Осиё чўлларида йирик қўнғирсарғиш тусли’каспий солпугаси ва тутунранг С; тоғ олди ҳудудларида бирмунча кичик (2—3 см) сариқ рангли каршчия солпугаси учрайди.
С. урғочиси ин қазиб, унга 30 дан 200 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан болаларини қўриклайди. С. — тунги йиртқич, ҳашаротлар, кўпоёқлилар, ўргимчаклар, заҳкашлар, баъзан қушлар жўжаси, майда калтакесаклар ва кемирувчилар боласига ҳужум қилади. Ўзбекистон республикаси ҳудудида Сирдарё вилояти Боёвут тумани Жўлангар ва Сармич маҳаллалари ҳудудидаги жарликларда кенг тарқалган, улар эски қуш уяси ва жар ёриқларида яшайди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |