Соляр мойи — нефтни ҳайдаш жараёнида ҳосил бўладиган ўзига хос ҳидли мойсимон суюқлик. Соляр мойининг кимёвий таркиби ҳайдалаётган нефтга боғлиқ. Қайнаш температураси 240—400°. 350° да 60—70% ҳайдалади, қотиш температураси — 20° атрофида, алангаланиш температураси 125° дан юқори. См. мотор ёнилғиси, металларга ишлов беришда тобловчисовитувчи суюкдик сифатида, кўнчилик, тўқимачилик саноатида ишлатилади.