Сом тиллари — сом-ҳом (афроосиё) тиллари макрооиласининг бир тармоғи; Ғарбий Осиёда ва Африкада Саҳрои Кабирнинг шим. томонларида (жумладан, барча араб мамлакатларида, Исроил, Эфиопия, Эритрея, Сомали, Жибути, Туркия, Малта давлатларида, қисман Мали, Чад, Кения, Грузия, Озарбайжон, Арманистоннинг айрим ҳудудларида, АҚСҲ ва Жанубий Африкада) тарқалган тиллар. Бу тилларда 230 млн. дан ортиқ киши сўзлашади. Сом тиллари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: шим.шарқий (оссурий ва бобил лаҳжаларига эга бўлган ўлик аккад тили); шим.ғарбий (жонли тиллар: иврит ва Сурия, Эрон, Ироқ, Туркия ва бошқа ҳудудлардаги янги оромий лаҳжалари улик тиллар: амори, угарит, ханаан, қад. яҳудий тиллари, оромий лахжалари, палмира, наботий, фаластин тиллари ва бошқалар); жан.марказий (бир-биридан кучли фарқ қилувчи сўзлашув лаҳжалари бўлган араб тили ҳамда Малта о.даги малта тили); жан.чекка (жонли тиллар: меҳрий, жибболий, сўқўтра ва бир қанча ўлик тиллар); эфиопсом (жонли тиллар: тиграй, тигре, амҳара, аргобба; ўлик тиллар: мине, сабе, катабан, эфиоп). Кейинги 3 та гуруҳ баъзи адабиётларда „жанубий“ ёки „жан.ғарбий“ деб ҳам аталади.

Ст. нинг қад. фонетик тизими араб тилида яхши сақланган. Бу тилларда унлилар сони чекланган: асосан чўзиқ а, и, у ва қисқа а, и, у. Феъллар ва улар асосидаги номларнинг ўзаклари, асосан, ундошлардан (3 та, баъзан ўзлашма сўзларда ундан ортиқроқ) ташкил топади ва у, асосий луғавий маънони билдиради; қисқа унлиларни ифодаловчи остуст белгиларининг ўрин алмашувлари, суффикс, префикс ва инфикслар маънони муайянлаштириш ва грамматик категорияларни ифодалаш учун хизмат қилади. Мае. арабча „ктб“ ўзагидан қуйидагиларни ўқиш мумкин: „катаба“ — у езди, „кутиба“— ёзилди, „актаба“ — ёздирди: „котиб“ — ёзувчи, мирза, „китоб“ — хат ёки китоб, „мактаб“ — ёзиш жойи ва вақти, мактаб ва бошқа Ст. да феъллардаги нисбатлар, баъзан майллар, бир қатор маъно нозикликлари „боб“ (араб.навъ; бошқа тилларда ўзак, асос тушунчаларига тўғри келади)лар орқали ифодаланади. Боблар феълнинг дастлабки маъносини у ёки бу даражада ўзгартиради. Сўз ясалиши ҳам, асосан, унли ва ундошларнинг ўрин алмашуви ва қисман аффиксация орқали амалга ошади. Одатдаги сўз тартиби: кесим, эга, тўлдирувчи; аниқловчи доимо аникданмишдан кейин туради. Ст. да барбар, кушит, роман, туркий, юнон тилларидан ўзлашган сўзлар учрайди.

Ст. нинг энг қад. ёдгорликлари аккад тилидаги миххат ёзувлари ва миер ёзуввдаги фаластинча атоқли исмлар ва жой номларидир (мил. ав. 3—2минг йилликлар ва мил. 1минг йиллик); шунингдек, қад. яҳудий ва иврит тилларида (мил. ав. ХИИ асрдан финикий ёзувида), оромий лахжалари, айниқса, сурёний лахжасида (мил. ав. ВИИИ аср), эфиоп тилида (ИВ—ХХ асрлар, бўғинли эфиоп ёзувида) ҳам кўплаб ёзма манбалар мавжуд. Араб тилида жуда бой адабиёт сақланган (ИВ асрдан араб ёзувида). Угарит, финикийпуна, мине, катабан тилларида ҳам мил. ав. 14—13 ва мил. ИВ асрларга оид матнлар сақланганлиги маълум. Ст. дан араб тили — оромий ёзувидан келиб чиққан араб ёзувидан, иврит — анъанавий қад. яҳудий ёзувидан, амҳара ва тифай тиллари — бўғинли эфиоп ёзувига асосланган ўз ёзувларидан, малта тили эса логин алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланади.

Адабиёт

  • Кримский А. Е., Семицкие язики и народи, 2изд., ч. 23, М., 1909—12; Гранде Б. М., Курс арабской грамматики в сравнителноисторическом освешении, М., 1963.

Абдуваҳоб Мадвалиев.