Сомали, сомали тили — сомҳом тилларм оиласининг кушит тиллари шарқий гуруҳига мансуб ва Сомалида, Жибути жан.да, Эфиопия шарқида ва Кениянинг шим.шаркида тарқалган; араб тили билан бирга Сомали Демократик Республикасининг расмий тили. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 9 млн. кишига яқин. Асосий лахжалари: исаак, исса, дарод, дагил, хавия ва бошқа Сомали (тил)да чўзиклиги ва ҳосил бўлиш ўрнига кўра фарқланувчи 20 та унли бор, унлилар гармонияси мавжуд; сўз урғуси эркин. Морфологиясида отлар 2 жинс категориясига эга, 4 келишик бўйича ўзгаради. Суффиксация ва сўз қўшиш асосий сўз ясовчи воситаларидандир. Луғат таркибида кўплаб арабий ўзлашмалар учрайди. Сомали (тил) учун 1973-йилдан лотин графикаси асосидаги ёзув жорий қилинган.