Sombatxey


Сомбатхей ( венг.: Сзомбатҳелй ['сомбɒт.ҳɛж ], олмонча: Стеинамангер , словенча: Sombotel, словак. Каменеc) — Венгрия ғарбидаги шаҳар бўлиб, мамлакатдаги энг қадимги шаҳар саналади. Ваш округининг маъмурий маркази. Аҳолиси – (2014) 77 566[1] нафар кишидан иборат.
Сомбатхей | |
|---|---|
| Ҳукумат | |
| • мер | Тивадар Пушкаш |
| Майдон | 97.52 км2 (37.65 кв ми) |
| Телефон коди |
(+36) 94 кенглик = |
География ва транспорти
Сомбатхей Ғарбий Дунаёрти ўлкасида, Будапештдан 220 километр ғарбда ва Австрия билан чегарасидан 10 километр шарқда жойлашган. Шаҳар орқали Будапешт — Секешфехервар — Сомбатхей — Грас темир йўли ўтади. Будапештга поездда боришга тахминан 4 соат кетади. Йўллар шаҳардан жанубдан Э66 Секешфехервар — Грас автобанига ва шимолдан Шопрон ва Вена томонга олиб боради. Шаҳардан иккита кичик дарё — Перинт ва Дёндёш оқиб ўтади.
Этимология
Шаҳарнинг венгерча номи венг.: Сзомбат - шанба ва венг.: ҳелй — ушбу жой ҳар шанба куни шаҳарда ўтказиладиган машҳур ярмаркаларга бориб тақалади. Немисча номи олмонча: Стеинамангер сўзма-сўз "даладаги тошлар" деб таржима қилинади ва Римнинг Савария шаҳри харобалари ёки шаҳарни бутунлай вайрон қилган 458 йилги зилзилани назарда тутиши мумкин. Лотинча номи лотинча: Савариа Сибарисдан,румча атамаси Дёндёш дарёси номидан келиб чиққан.
.
Тарихи
Сомбатхей - Венгриядаги энг қадимги шаҳар. Унга эрамизлан аввалги 45-йилда Савария номи остида римликлар томонидан асос солинган ва у Паннониянинг пойтахти эди. Шаҳарда император қароргоҳи, ҳаммом ва амфитеатр қурилган. Бўлажак император Септимий Север Паннонияни бошқарган ва Савария ҳукмдори деб эълон қилинган.
Шаҳарнинг гуллаган даври Буюк Константин ҳукмронлиги даври эди, у ўзи Саварияга бир неча бор ташриф буюрган. Шаҳарда янги иншоатлар, театрлар, черковлар барпо этилган. Баъзи бир тахминларга кўра, авлиё Мартин Турский шу ерда туғилган (бошқа тахминга кўра, бу Паннонхалмада содир бўлган). Валентиниан ИИИ ҳукмронлиги даврида хунлар Паннонияни босиб олишган. Савария эса 445-йилда қамалга олинган. 458-йилда Савария кучли зилзила оқибатида ер билан яксон бўлган[2].
В—ВИИИ асрларда ҳеч нарсага қарамай шаҳар аҳолиси яшаган, унда славан ва авар қабилалари макон топган. Буюк Карл томонидан мағлубиятга учрагач, у франклар, ИХ аср охирида эса моравияликлар ҳукмронлиги остига ўтган. Х асрда собиқ Паннония венгерлар томонидан қамал этилган. 1009-йилда авлиё Иштван И Сомбатхейни Дёрнинг янги ташкил этилган епархияси таркибига киритди. 1242-йилда шаҳар мўғуллар томонидан вайрон қилинган, аммо у тезда тикланган ва 1407-йилда озод қироллик шаҳри мақомини олган. 1578-йилда Сомбатхей Ваш комитатининг пойтахти бўлган[3].

Усмонлилар истилоси пайтида шаҳар икки марта турклар томонидан қамал қилинган. Биринчи марта 1664-йилда турклар Сентготтхард яқинида австрияликлар томонидан мағлубиятга учраганидан кейин чекинишга мажбур бўлдилар. 1683-йилда Вена жангидаги мағлубиятдан сўнг, турклар чекиниш пайтида кўплаб шаҳарларни талон-торож қилишди, аммо бу сафар Сомбатхей қалъа деворларини сақланиб қолган.
ХВИИИ бошлари шаҳар фалокат ичида қолади. Ференц Ракочи қўзғолони пайтида Сзомбатхей бир неча бор қарама-қарши томонда жанг олиб боришади, 1710-йилда 2 мингдан ортиқ аҳоли ўлатдан вафот этган ва 1716-йилда шаҳарнинг кўпгина биноларини ёнғин вайрон қилган. Табиий офатлар аҳолининг кучли қисқаришига олиб келди, бу эса Сомбатхейга янги мустамлакачиларнинг, асосан немисларнинг кириб келишига сабаб бўлди. Тез орада немислар шаҳар аҳолисининг асосий қисмини эгаллай бошладилар.
1772-йилда гимназия қурилди, беш йилдан сўнг Сомбатхей эпископ қароргоҳига айланди, шундан сўнг у тез суръатда ривожлана борди. Бу ерда собор, епископ саройи ва кўплаб янги иншоатлар барпо этилади. 1809-йилда шаҳар Наполеон томонидан босиб олинади ва 110 кун давомида қамалда ушлаб турилади. 1849-йилги инқилобда Сомбатхей қўзғолончиларни қўллаб-қувватлади, аммо шаҳар атрофида ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар бўлмайди. 1865-йилда шаҳарга темир йўл кириб келади, 1885-йилда бир нечта қўшни қишлоқлар ривожланаётган шаҳарга таркибига қўшилди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин Венгрия ўз ҳудудининг катта қисмини бой берди ва Сомбатхей чегарадаги шаҳарга айланди. Иккинчи жаҳон урушида, Венгриянинг кўпгина шаҳарлари сингари, Сомбатхей ҳам кучли бомбардимон остида қолган. Шаҳар 1945-йил 29-мартда 3-Украина фронти қўшинлари томонидан озод қилинган. Урушдан кейинги даврда шаҳар саноатлашган, унда бир қатор тўқимачилик, машинасозлик ва озиқ-овқат саноати корхоналари барпо этилган.
Шаҳарнинг “ЁшкарОла” туманларидан бири венгерлар билан боғлиқ бўлган мари халқининг пойтахти бўлган қардош шаҳар Ёшкар-Ола номи билан аталган. Ўз навбатида, Ёшкар-Ола туманларининг бири "Сомбатхей" деб юритилади.
Манбалар
- ↑ Ежегодное издание «Административная Венгрия», Центральное Статистическое Бюро, 2014.
- ↑ Грегорй оф Тоурс, Ҳисториа Франcорум, И, 36
- ↑ "Эуропе Ҳунгарй Сзомбатҳелй Доминиcан чурч оф Саинт Мартин"