Соме-Нишики. Бу услуб Соме-цуке ва Нишики-де услубларининг   қўшилишидан хосил бўлган. Соме-цуке услубида идишларнинг оқ сири остида кўк- яшил бўёқ бўлади. Нишики-де услубида эса, оқ сир устида қизил, яшил, сариқ, сиёҳ   ранг ва кўк бўёқлар бўлади. Бу икии услубнинг қўшилишидан ҳосил бўлган Соме- Нишики услубидаги буюмлар оқ сири остида кўкяшил бўёқ, устида эса турли рангли   бўёқлар бўлади. Бу услубдаги буюмлар Кинранде услубидаги идишларга ўхшайди.   Аммо,Кинрандеуслубида сир устидан олтин ранг ишлатилгани учун Соме-Нишики   услубидаги идишларга қараганда ёрқинроқ бўлади. Айрим вақтларда, бу услуб   буюмларини Жо-де (энг яхши чинни) деб ҳам аташган. Чунки, бу идишлар   ҳукумдорларга солиқ сифатида ҳам тўланган.