Somnambulizm
Сомнамбулизм (лотинча: сомнус уйқу ва амбуло – юрмоқ, лунатизм) – уйқуда юриш, бунда бемор уйқуда одатдаги ҳаракатларни ғайриихтиёрий бажаради (мас, юради, кийинади, буюмларини олиб тахлайди) ва яна ўрнига ётиб уйқусини давом эттиради. Кучли товуш ёки бирор таъсирловчи ёрдамида уйғотилса, у дарров ўзига келади ва қилган хатти–ҳаракатларини мутлақо эслай олмайди. Бунга ўхшаш ҳолат эпилепсияда ҳам кузатилади, шу боис уни сомнамбулизмдан фарқлаш лозим. Сомнамбулизм жуда чарчаб қолганда, астеник неврозларда, мстермяда, оғир касалликлардан тузалаётганда пайдо бўлиши мумкин. Сомнамбулизм уйқу пайтида марказий нерв системасининг тормозланиши миянинг ҳаракат функсиясини белгилайдиган соҳасига тарқалмаганда рўй беради. Нотўлиқ, юзаки тормозланишга ухлаб ётган одамнинг тушида гапириши, ўрнидан туриб ўтириши мисол бўла олади. Бироқ анча рўйирост бузилишлар сомнамбулизм деб аталади. Бунда ухлаб ётган одам ўрнидан туриб, мақсадсиз юради ёки кўрган тушига қараб ҳаракат қилади, эрталаб уйқудан тургач, буни зўрга эслайди ёки бутунлай эслай олмайди. Сомнамбулизмга учраган истерик табиатдаги одам бўлган воқеани лоф уриб гапиради. Сомнамбулизм хуружлари пайтида уйқудаги одам йиқилиб тушиши, жароҳатланиши мумкин, Сомнамбулизм шундагина у уйғониб кетади. Бахциз ҳодиса рўй бермаслиги учун Сомнамбулизмга учраган киши ётган уйнинг деразалари ва эшикларини ёпиб, электр асбобларини ўчириб қўйиш лозим. Сомнамбулизм билан касалланган одамни худди ухлаб ётган одамни уйғотгандек оҳиста, паст овоз билан уйғотиш лозим. Сомнамбулизмга мубтало бўлган одам ўзини текширтириши ва даволаниши керак.
Манбалар
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |