Сомончисой - Тойчисой Қашқадарё вилоятидаги сой. Пачкамар довонидан 3 км ўтгач, Элликбош тизмаси жан. ён бағридаги Жангабулоқ булоғидан бошланади. Узунлиги 84 км, хавзасининг майдони 496 км². Асосан, ёмғир, қисман қор эришидан тўйинади. Ўзан бўйлаб чиқадиган ер ости сувлари ҳисобига сойда йил бўйи сув оқади. Қуйи ўзанида доимий сув оқими деярли бўлмайди.

Қурғоқчил йилларда сойдан умуман сув оқмайди. Ўртача кўп йиллик сув сарфи, бошланишидан 61 км гача 0,070 м³/сек., оқим модули 0,2 л/сек. Сойнинг кўп сонли (54 та) тармоклари ёзда қуриб қолади.