Сомонийлар (форс.سامانیان)999-865-йилларда ҳукмронлик қилган сулола.

Somoniylar sulolasi
Сомонийлар сулоласи

Сомонийларнинг оилавий нисбаси, яъни номи уларнинг аждоди бўлмиш Сомонхудот исми билан боғлиқ. Сомонхудотнинг келиб чиқиши ҳақида турли хил маълумот ва фикрлар мавжуд. Абу Бакр Наршахий (Х аср) ва Ҳамза Исфаҳоний (Х аср) келтирган маълумотларга қараганда, Сомонхудот Балх вилоятидаги Сомон қишлоғидан, ал-Муқаддасий (Х аср) нинг маълумотига кўра эса, у Самарқанд вилоятидаги Сомон номли қишлоқдан бўлган. „Саъдия“ номли асар (ХВИИ аср) да келтирилган маълумотларга кўра, унинг асл исми Арқуқ бўлиб, у Фарғонадан Термизга кўчиб келган ва у ерда Сомон номли қишлоғига асос солган. Ўрта асрларда Бухоро, Фарғона, Тоҳаристон, Хутталон ва бошқа вилоятларда ҳам Сомон номли қишлоқлар бўлганлиги қайд этилган. Бу маълумотлар „Сомон“ топоними ўрта асрларда Ўрта Осиё ҳудудларида ва ундан ташқари ерларда ҳам кенг тарқалган жой номи бўлганлигидан далолат беради.

Ҳукмдорлар

Кўпчилик манбалар (Ҳудуд алолам, Ибн Ҳавқал, Беруний, Гардизи ва ҳоказо) га кўра, Сомонхудот сосонийлар давридаги машҳур саркарда Баҳром Чўбин (ВИ аср) нинг 4 ёки 5 поғонадаги авлоди бўлган. Бахром Чўбиннинг келиб чиқиши эфталийлар билан боғлиқ. У сосонийларга қарши қўзғолон кўтариб (590 й.) мағлубиятга учрагандан кейин Фарғонага қочиб келган ва туркий маликага уйланиб, умрининг охиригача ўша ерда қолиб кетган. Унинг авлодлари ҳам ўзларини подшоҳлар оиласига мансуб деб ҳисоблаганлар ва Сосонийлар давлатидаги шаҳаншохлар олий тахтига даъво қилганлар. Сомонхудотнинг шажарасида келтирилган аждодларидан айримларининг (Жуба, Жамчан, Тамғас каби) туркий исмлари бўлган. Шуниси диққатга сазоворки, туркийларнинг ривоятларида Сомонябғу (яъни Сомонхудот) туркийларнинг Ўғузхондан кейинги даврларда яшаган аждодлари қаторида тилга олинган.

Ўрта Осиёга араблар бостириб келганда, Сомонхудот, айрим маълумотларга кўра, Балх вилоятидан Марвга Хуросон амири Асад ибн Абдуллоҳ ал-Қушайрий (725/727 ва 735/738 йиллар)нинг олдига келиб, ундан душманларига қарши қуролли ёрдам беришини сўрайди. Араблар ёрдамида душманларини енггач, Сомонхудот ислом динини қабул қилади ва ўғлининг исмини амирнинг шарафига Асад кўяди. Асаднинг Нуҳ, Аҳмад, Яҳё ва Илёс исмли ўғиллари ал-Маъмуннинг Марвдаги саройида хизматда бўлган ва Рофи ибн Лайс кўзюлонини бостиришда фаол қатнашган. Бунинг эвазига ал-Маъмун уларни бир нечта вилоятларга амир этиб тайинлайди (819—820 й.). Хусусан, Нуҳ — Самарқанд амири, Аҳмад — Фарғона амири, Яҳё — Шош ва Уструшона амири, Илёс эса Ҳирот амири этиб хайинланади. Улар дастлаб Хуросон амирлари бўлган тоҳирийларга тобе бўлган ва ҳарбий куч тўплаб, Араб халифалигининг шарқий чегараларини қўриқлаб туришган, шунингдек, шимолидаги туркларга қарши бир неча бор юришлар қилишган. Нуҳ ибн Асад Исфижобни босиб олиб (840 й.), уни ўзига тобе қилади. Шундай қилиб, акауканинг тўнғичи бўлган Нуҳ ибн Асад Самарқанд ва Суғднинг катта қисмини, шунингдек, Фарғона ва бошқа бир қанча шаҳарларни ўз ҳокимияти остида бирлаштиради. Нуҳнинг вафотидан кейин (842 й.) сулоладаги етакчилик унинг укаси Аҳмад ибн Асад оиласига ўтади. Унинг 7 та ўтли бўлиб, улар отасининг вафотидан кейин (866 й.) Мовароуннаҳрнинг асосий шаҳарларида ҳокимиятни ўз қўлларига оладилар. Фақат Бухоро ш. тоҳирийлар қўлида эди. Илёс ибн Асад вафотидан кейин унга қарашли бўлган Ҳирот шаҳрида ҳам ҳокимият Сомонийларнинг қўлидан кетди. Тоҳирийлар ҳокимияти тугатилгандан кейин (873 й.) Бухорода бир муддат сиёсий беқарорлик ва тартибсизликлар юз берди. Шунда С. оиласининг бошлиғи бўлган Наср ибн Аҳмад маҳаллий деҳқонлар таклифига биноан, Бухорога укаси Исмоил ибн Аҳмадни ҳоким қилиб юборади. Шундай қилиб, Бухоро ҳам С қўлига ўтиб, уларнинг қудрати яна ҳам ортди. Наср даврида Сомонийлар туркларнинг Шовғар шаҳрига юриш қиладилар. Деярли бутун Ўрта Осиё ерлари уларнинг ҳркимияти остида бирлашгандан кейин оила бошлиғи Наср халифа алМуътамиддан Мовароуннаҳрни бошқаришга махсус ёрлиқ олди (875 й.). Кўп ўтмай Исмоил акаси Насрга бўйсунишдан бош тортиб, унга қарши кўшин тортади. Акаука қўшинлари орасида бўлиб ўтган жангда (888 й.) Наср мағлубиятга учрайди ва натижада Исмоил ибн Аҳмад бутун ҳокимиятни ўз қўлига олади. У Тароз шаҳрига юриш қилиб, уни босиб олади (893 й.) ва натижада бой Шалжи кумуш конларига эгалик кидали. Ўша йилнинг ўзида Аҳмад Уструшонадаги афшинлар сулоласининг охирги вакилларини йўқ қилади ва вилоятни буткул ўзининг ҳокимиятига бўйсундиради. Сомонийларнинг кучайиб бораётганидан хавфсираган араб халифаси Исмоилни ҳокимиятдан четлатиб, ўрнига Хуросон амири Амр ибн Лайс Саффорийни тайинлайди (898 й.). Амр қўшин билан Мовароуннаҳрга йўл олганда, Исмоил унга қарши чиқиб, бир неча жангдан кейин уни мағлубиятга учратади (900 й.) ва натижада саффорийларта қарашли бўлган Хуросонни ҳам ўз ерларига қўшиб олади. Шундай қилиб, Исмоил ибн Аҳмад ҳукмронлиги даврида Талас водийсидан Хуросонгача бўлган ерларни ўз ҳркимияти остида бирлаштирди. Исмоил ибн Аҳмад вафотидан кейин (907 й.) ҳокимият унинг авлодлари қўлига ўтди: Аҳмад ибн Исмоил (907—914 йиллар), Наср ибн Аҳмад (914—943 йиллар), Нуҳ ибн Наср (943-954 йиллар), Абдулмалик ибн Нуҳ (954—961 йиллар), Мансур ибн Абдулмалик (961—976 йиллар), Нуҳ ибн Мансур (976—997 йиллар), Мансур ибн Нуҳ (997—999 йиллар), Абдулмалик ибн Мансур (999—1000-йиллар). Шундан кейин мамлакатдаги ҳокимият қорахонийлар сулоласининг қўлига ўтиб, С. ҳокимияти тугатилди. Сулоланинг охирги вакили Исмоил алМунтасир (1000—1005-йиллар) қорахонийлар сулоласига қарши кураш олиб бориб, Сомонийлар ҳокимиятини тиклашга уринди, лекин натижа бўлмади ва охири ўзи ҳам ўлдирилди. Шу билан Сомонийлар сулоласи тарих саҳнасидан бутунлай кетди.

Маъмурий бошқарув тизими.

Сомонийлар сулоласининг ҳокимиятдаги вакиллари амир деб аталган бўлиб, уларга даргоҳ (сарой ахли) ва девонлар (ҳарбий бошқармалар) бўйсунган. Вазир мансабига, асосан, Жайҳонийлар, Балъамийлар ва Утбийлар аслзода оилаларининг вакиллари тайинланар эди. Жайҳоний ва Балъамий улардан энг машҳур вазирлардир. Сомонийларда вазир девонидан ташқари 10 девон бўлиб, улар учун Бухородаги Регистон майдонида махсус катта бино қурилган эди. Сомонийларнинг бошқарув тизими, асосан, маҳаллий деҳқонлар, аслзодалар ва дин арбобларидан ташкил топган бўлиб, ҳар бир амалдор араб ва форс тилларини мукаммал билиши, шунингдек, диний ва дунёвий фанлардан хабардор бўлиши шарт эди. Бундай одамларни аҳл алқалам (қалам ахли) деб аташган. Сарой ҳарбий қўмондонлари ҳожиб, Хуросон лашкарбошиси эса сипохсолор деб аталган бўлиб, бошқарув ишларига катта таъсир ўтказиб келишган. С.нинг соликлардан келиб тушадиган йиллик даромади 45 млн. дирҳамни ташкил қилган бўлса, бу маблағдан 20 млн.га яқини бошқарув тизимида хизмат қилаётган амалдорлар ва қўшин эҳтиёжларига сарфланган. Хизмат учун иш хақи ҳаммага ҳар 90 кунда, яъни бир йилда 4 марта мунтазам равишда бериб турилган.

Х аср бошида Сомонийлар ҳукмронлиги остидаги мулклар қуйидаги вилоятлардан ташкил топган: Бухоро, Самарқанд, Уструшона, Фарғона, Шош, Исфижоб, Хоразм, Кеш, Насаф, Чағониён, Хутталон, Бадахшон, Балх, Тоҳаристон, Гузганон, Ғарчистон, Марв, Ҳирот, Ғур, Нишопур ва Гўргон. Вилоятларда бошқарув ғокимлар қўлида бўлиб, улар амир томонидан тайинланган. Бу мансабга кўпинча маҳаллий ер эгалари ва вилоят ҳокимлари хонадони вакиллари тайинланар эди. Шаҳарларнинг бошқаруви раислар қўлида бўлиб, улар ҳокимлар томонидан тайинланган. Мас, С. ҳукмронлиги даврида Тоҳаристон шаҳарларида баничурийлар сулоласи, Хуросонда симжурийлар сулоласи, Гузганонда фариғунийлар сулоласи, Хоразм ва Исфижобда маҳаллий туркий сулолалар, шунингдек, Чағониён, Ғазна, Сижистон, Ғур ва Ғарчистонда маҳаллий сулолалар ҳукм сурган.

Аҳолиси

Сомонийларнинг сарой маъмурияти ичидаги амалдорларнинг бир қисмини форелар, қолган қисмини маҳаллий туркийлар ташкил этган. Вилоятларда ҳам худди шундай аҳвол кузатилган. Ҳарбий ва мудофаа ишлари тўла туркийларнинг қўлида бўлган. Х аср га келиб Исфижоб, Тароз ва бошқа шаҳарларнинг туркий аҳолиси кўплаб ислом динини қабул қилганликлари туфайли Сомонийларнинг бошқарув тизимида уларнинг салмоғи ошиб кетган. Хусусан, Алптегин, Сабуктегин, Алп Арслон, Алитегин, Симжурий, Бектузун, Қоратегин, Аяч, Алтунтош, Баничур, Тош сингари машқур тарихий шахслар ва уларнинг авлодлари шулар жумласидандир. Шунингдек, турли вилоятлар ва шаҳарларни Инаж, ИлМангу, Сабукра, Бойқаро, Алхунмиш, Бойтуз, Тузтош, Кунбош, Субошитегин, Камтегин, Фаёзбек, Хуморбек, Хумортош, Ойтуғдибек, Билгатегин, Фатегин, Шукртегин, Айтуғмиш ва бошқа ғукмдорлар бошқарган.

Ҳокимият Сомонийлар қўлидан кетиб, қорахонийлар қўлига ўтгандан кейин уларнинг деярли барчаси иккиланмай янги ҳукмдорлар хизматига ўтишган. Шунинг учун Буғрохон 992-йилда Исфижобдан юриш қилиб, Самарқанд ва Бухорони эгаллаганда, унга ҳеч ким қаршилик кў)|сатмаган. Чунки маҳаллий аҳоли, шу жумладан, амалдорлар ҳам, уларга Мовароуннаҳрнинг арабларгача бўлган асл эгалари сифатида ва энди ислом динини қабул қилиб, ўз ерларига қайтиб келган ҳукмдорлар деб қараганлар.

Бошқарув тизими

. Сомонийлар мамлакатни бошқаришда даставвал ихчам бошқарув маъмуриятини ташкил этдилар. У амир даргоҳи ва девонлар (вазирликлар) дан иборат эди. Даргоҳда амир қароргоҳи ва ҳарами ҳамда сарой аъёнлари, навкар ва хизматкорларининг тураржойлари бўларди. Наршахийнинг ёзишича, сомонийлар бошқаруви асосан ўнта девон орқали идора этилиб, улар орасида вазир девони бош бошқарув маҳкамаси ҳисобланарди. Наср ИИ (914–943) даврида Бухоронинг Регистон майдонида амир қасри қаршисида девонлар учун сарой қурилиб, маҳкама мана шу махсус бинога жойлашган эди. Маҳкама хизматчилари араб, форс тилларини пухта эгаллаб олган, Қур’онни ва шариатнинг асосий қоидаларини яхши биладиган, турли фанлардан хабардор бўлган саводли аслзодалардан танлаб олинган. Мовароуннаҳрнинг равнақида Ислом дини руҳонийларининг ҳиссаси катта бўлди. Шу боисдан уларнинг обрўйи ошиб, пойтахт Бухоро Шарқда Ислом динининг энг нуфузли марказларидан бирига айланди. Шаҳарларда кўплаб ибодатхоналар, шу жумладан, жоме масжид, хонақоҳ ва намозгоҳлар бино қилинди. Шу даврда Бухоро шаҳрида Ўрта Осиёдаги илк илмгоҳ — мадраса бунёд этилади. Бухоронинг бу қадимий мадрасаси Х асрда бино қилинган. У Фаржак мадрасаси деб юритилган. Мамлакат маънавий ҳаётида „устод“ деб аталган дин ва илм пешволари раҳнамолик қиларди. Кейинчалик бу ном „шайх ул-ислом“ номи билан янада улуғланди. Устоддан кейин хатиблар турарди. Сомонийлар масжид, мадраса ва хонақоҳлар қуриш учун махсус жойлар ва уларнинг сарф-у харажатлари учун катта-катта мулклар ажратиб берганлар. Ислом дини равнақи, шубҳасиз, Ўрта Осиё аҳолисининг мустақил халқ бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Сомонийлар бошқарув тизими аниқ ва мукаммал равишда тузилган бўлиб, ўзида давлатчиликнинг ўша даврда энг илғор анъаналарини мужассамлаштирган. Лекин қонунчилик нуқтаи назаридан Сомонийлар ҳукмронлигини тенг ҳуқуқли мустақил давлат сифатида қараш ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки у даврда, яъни ИХ-Х асрларда, Аббосийлар халифалигида марказий ҳокимият заифлашиб, вилоятлардаги маҳаллий ҳокимият кучайгани ва деярли мустақил ички сиёсат олиб боргани билан, барча маҳаллий сулолалар, шу жумладан, Сомонийлар ҳам, расман бўлсада, Бағдод халифаларига бўйсунган эдилар. Улар фақат маъмурий бошқарувда ва хўжалик ишларини юритишда халифалар томонидан берилган кенг ҳуқуклар ва ўзини ўзи бошқариш ваколатларига эга бўлганлар. Шариат нуқтаи назаридан ғам, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам, Хуросон ва Мовароуннаҳр маъмурий жиҳатдан Аббосийлар халифалигининг ажралмас қисми, Сомонийлар эса халифаларнинг шу вилоятлардаги ҳокимиятни бошқариш учун тайинланган волийлари ҳисобланган. Демак, Сомонийларнинг ҳукмронлиги давлатчилик сифатида эмас, балки Аббосийлар халифалигининг таркибида Бағдоддан тайинланган ва нисбатан мустақил ички сиёсат олиб борган маҳаллий ҳукмдорлар сулоласининг ҳокимияти сифатида баҳоланиши мумкин.

Маданияти. Сомонийлар бошқарувтизимининг ташкил топиши сиёсий барқарорлик ва иқтисодий кўтарилиш, маданий ҳаётнинг равнақига имкон берди. Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв ва Нишопур каби шаҳарлар илмий ва маданий марказ сифатида тараққий қила бошлайди. Форсийдарийда назм, наср ва илмий асарлар ёзила бошланди. ИХ-Х аср ларда, айниқса, Бухоро ш. маданий жиҳатдан юксалади. Пойтахтда амир саройида турли соҳаларга оид қўлёзма китоблар сақланадиган каттагина кутубхона барпо этилади.

Мовароуннаҳрда меъморлик ва санъат янги тараққиёт босқичига ўтди. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Ўзган ва Марв каби шаҳарларда кўплаб сарой, масжид, Мадраса, минора, хонақоҳ, мақбара, тим ва карвонсаройлар қурилди.

Мудофаа ишлари

Исмоил Сомоний саройнинг махсус, мунтазам сарбозларидан иборат яхши қуролланган ҳарбий қўшин тузади. Яхши ва узоқ хизмат қилган сарбозлар „ҳожиб“ лавозимига кўтарилган. Ҳожибларнинг бошлиғи „ҳожиб ул-ҳужоб“ ёки „ҳожиби ул-бузрук“ деб юритилар эди. Бундай унвон Сомонийлар саройидаги олий унвон ҳисобланарди.

Қишлоқ хўжалиги

ИХ–Х асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразм аҳолисининг асосий қисми суғорма деҳқончилик билан шуғулланар эди. Суғориш тармоқлари воситасида суғорилиб обод этилган серунум воҳаларда ғаллакорлик, шоликорлик, пахтачилик, сабзавотчилик, полизчилик ва боғдорчилик юқори даражада ривож топган эди. Деҳқончилик солиғи — хирождан хазинага тушадиган даромад давлат кирим-чиқимининг каттагина қисмини қоплар эди. Шунинг учун ҳам сомонийлар мамлакатда деҳқончилик хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор бердилар. ИХ–Х асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда чорвачилик юксак даражада бўлган. Чорвачилик мамлакат аҳолисини чорва маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмасдан, хўжаликнинг ҳамма соҳалари учун от-уловлар ҳам етказиб берган. Айниқса, давлатнинг ҳарбий қўшинлари, хусусан, суворий қисмларни от-улов билан таъмин этиш муҳим аҳамият касб этган.

Ҳунармандчилик

Мовароуннаҳр ва Хоразм шаҳарларида тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик, мискарлик, заргарлик, шишасозлик ва дурадгорлик каби касб-ҳунарлар ривож топади. Натижада шаҳарларнинг умумий қиёфаси тубдан ўзгаради. Унда катта-катта гумбазли, тоқ-у равоқли ва пештоқли иморатлар, устахоналар, масжид, мадраса, мақбара, хонақоҳ ва карвонсаройлар қад кўтарди. Эндиликда шаҳарлар ўндан ортиқ дарвозали каттагина ҳунармандчилик марказига айланиб қолди. Самарқандда юқори навли қоғоз ишлаб чиқарилар эди. Шош ўзининг кўнчилик маҳсулотлари ва чарм моллари билан, Элоқ эса кумуш ва қўрғошин конлари ҳамда кумуш танга чиқарадиган зарбхонаси билан машҳур эди. Хоразмда қайиқсозлик тараққий топади. Хоразм ва Термизда ясалган қайиқлар Амударё бўйлаб то Орол денгизигача муттасил мол ташиб савдогарларнинг юкини енгил, узоғини яқин қилган. Бу даврда шаҳарлар билан бир қаторда қишлоқлар ҳам мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида катта ўринга эга эди. Бухоронинг Зандана қишлоғида тўқилган малларанг бўз „занданича“, Самарқанднинг Вадор қишлоғида тайёрланган мато „вадорий“ номлари билан Шарқда машҳур эди.

Ички ва ташқи савдо

Мамлакатда деҳқончилик ва ҳунармандчиликнинг ривож топиши натижасида ички ва ташқи савдо кенгайди. Қадимги карвон йўли бўйлаб қудуқлар қазилиб, ҳар бир бекатда работлар бино қилинади. Карвонлар ўтадиган шаҳар ва қишлоқларда карвонсаройлар қурилади. Уларда ҳужралар ва омборхоналар бўларди. Ташқи савдо муомаласида сар­рофлик чекларидан кенг фойдаланилар эди. Ўша вақтда савдогарлар ўзи билан кўп миқдорда пул олиб юрмас эдилар. Ўз пулларини улар шаҳардаги сарроф­лардан бирига топшириб, ундан тегишли ҳужжат — чек олардилар. Мўлжалланган шаҳарга бориш билан шу чекни саррофга бериб, унда кўрсатилган миқдордаги пулни тўлалигича қайтариб олиш мумкин эди. Чек сўзи форсча термин бўлиб, ўша вақтда ҳам бу сўз айни маънода ишлатилган. Шимолий йўл орқали Жанубий Сибир ва Мўғулистонга Мовароуннаҳрнинг шаҳар ва қишлоқларидан бўз, кийим-кечак, эгар-жабдуқ, қилич, идишлар, заргарлик буюмлари, дори-дармон, қуруқ мева, кунжут ва зиғир мойи ва бошқа шу каби моллар олиб борилган. Сибирдан турли хилдаги қимматбаҳо мўйналар, чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари келтирилган. Хитой билан бўлган савдода чой, ипак мато, туз ва от асосий ўринда турган. Итил, Хазар ва Булғорга Мовароуннаҳр ва Хоразмдан гуруч, қуруқ мевалар, ширинликлар, тузланган балиқ, пахта, шойи матолар, мовут, кимхоб ва гиламлар олиб бориб сотилган. Булғор ва Хазардан қимматбаҳо мўйналар, шамлар, чўққи қалпоқлар келтирилган. Пул. Ички бозорларда „фалс“ деб аталган мис чақа, халқаро савдо-сотиқда эса кумуш танга — дирҳамлар ишлатиларди. Мис чақаларни марказий ҳукумат ҳам, шунингдек, сулола аъзоларидан бўлган баъзи вилоят ҳокимлари ҳам чиқарар эдилар. Кумуш тангалар фақат ҳукумат бошлиғи номидан Марв, Самарқанд, Бухоро ва Шошда давлат зарбхоналарида сўқилар эди.

Ер эгалигининг турлари

Сомонийлар ҳукмронлиги даврида ер эгалигининг „мулки султоний“, „мулк ерлари“, „вақф ерлари“, „мулки хос“ ва „жамоа ерлари“ деб аталувчи 5 тури мавжуд бўлган. Давлат тасарруфидаги ерлар „мулки султоний“ деб юритилган. Ҳукмрон сулола вакиллари, мулкдор деҳқон ва аслзодаларнинг тасарруфидаги катта-катта ер майдонларидан тортиб меҳнаткаш қишлоқ аҳолисига тегишли майда хусусий ерларгача „мулк ерлари“ ҳисобланган. Масжид хонақоҳ ва мадрасаларга вақтинча ёки абадий фойдаланиш учун берилган ерлар „вақф ерлари“ деб аталган. Бундай турлардаги ерлардан фойдаланувчиларнинг барчаси давлатга ҳосилнинг 1/3 ҳажмида хирож тўлар эди. Олий мартабали руҳонийлар ва саййидлар қўл остидаги ерлар „мулки хос“ деб юритилган. Бундай имтиёзга эга бўлган мулкдорлар давлатга кўпинча ҳосилнинг 1/10 ҳисобида ушр солиғини тўлаган, холос. Ҳукмрон сулола ҳамда олий табақа вакилларига давлат олдидаги хизматлари эвазига ҳадя қилинган ерлар — мулки иқто ерлари деб юритилган. Бундан ташқари, қишлоқ жамоалари тасарруфида ҳам маълум ҳажмда ер майдонлари сақланиб, улар „жамоа ерлари“ ҳисоблан — ган. Улар асосан лалмикор ва тоғолди ерларидан иборат бўлган. Иқто мулки. Х асрда йирик мансабдорларнинг давлат олдидаги хизмати учун ер ва сувдан иборат катта-катта мулклар инъом қилина бошлайди. Бундай мулк „иқто“, унга эга бўлган мулкдорлар „муқто“ ёки „иқтодор“ деб юритиларди. Иқто тарзида эса айрим вилоят ёки шаҳарлар ва туманлар ҳадя этилган. Иқто даставвал асосан олий табақа зодагонлар: сулола аъзолари — амирзодалар ва йирик мансабдорларга инъом этилган. Иқто мулклари аввалда бир умрга эмас, балки маълум муддатга берилиб, наслдан наслга ўтказилмаган. Иқтодорлар ўзига инъом қилинган ҳудудларда яшовчи аҳолидан олинадиган солиқларнинг маълум қисмини йиғиб олиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Барзикор-қўшчилар. ИХ–Х асрларда катта ер эгалари кадиварларни ишлатишдан кўра, ўз ерларини қишлоқ жамоаларининг кам ерли аъзоларига ижарага беришни афзал кўрадилар. Ўша замонда ижарачилар „барзикор“ ёки „қўшчилар“ деб аталарди. Давлат солиқлари (хирож ва ушр) ер эгасидан ҳам, қўшчилардан ҳам алоҳида-алоҳида олинар эди.

Исмоил Сомоний

Сомонийлар мақбараси, Бухоро

Исмоил Сомоний ўрта асрларнинг қобилиятли, серғайрат ва ниҳоятда зукко давлат арбоби эди. У Мовароуннаҳрни бирлаштиргач, мустаҳкам феодал давлатни тузишга интилди. У ўз Ватанида барқарор тинчликни таъминлаб, уни мустаҳкамлашда ҳукмронлик қобилиятининг ҳамма нозик хусусиятларини ишга солди. Аввало катта қўшин тўплаб, кўчманчилар даштига аскар тортди. 893-йилда Тараз шаҳрини фатҳ этиб, даштликларга қақшатқич зарба берди. Бу сомонийлар даврида кўчманчиларга қарши қилинган охирги катта юриш бўлди. Натижада даштлик қабилаларнинг Мовароуннаҳр вилоятларига бўлган узлуксиз босқинлари барҳам топиб, ўтроқ аҳоли эндиликда воҳалар атрофи бўйлаб юзлаб километрга чўзилган мудофаа деворлари-ю, сон-саноқсиз қал’аларни бино қилиш ва уларни муттасил таъмирлаб туришдек оғир ва машаққатли меҳнатдан ва ташвишдан фориғ бўлди. Худди шу даврдан бошлаб, 300 км дан ошиқроқ масофада Бухоро воҳасининг атрофини ўраб турган қадимий мудофаа иншооти Кампирак деворининг ҳар йилги одатий ҳашари тўхталиб, у қаровсиз қолдирилган. Наршахийнинг ёзишича Амир Исмоил ўзининг кучли қўшинларини назарда тутиб, "Токи мен тирик эканман, Бухоро вилоятининг девори мен бўламан, — деб айтган экан.

Мовароуннаҳр аҳолисининг мустақилликка эришиб, бу диёрда сомонийлар давлатининг тобора кучайиб бориши шубҳасиз шарқий вилоятлардан муттасил ундириб олинадиган катта бойликлардан маҳрум бўлган Араб халифалигини, бир томондан, ниҳоятда ранжица, иккинчи томондан чўчитар ҳам эди. Шу боисдан халифалик саффорийлар билан сомонийларни тўқнаштиришга ва бу икки давлатни ҳар иккисини ҳам заифлаштириб, бу бой вилоятларда, маълум даражада, ўз таъсирини қайта тиклашга ҳаракат қилади. 900-йилда улар ўртасида бошланиб кетган уруш Исмоилнинг ғалабаси билан тугайди. Бутун Хуросон сомонийлар қўл остига ўтади. Ноиложликдан халифа Исмоилнинг бундай улкан давлатини тан олишга ва унга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, ИХ аср охирларида Мовароуннаҳр Араб халифалиги истибдодидан абадий халос бўлди. Исмоил Сомоний бутун Мовароуннаҳрни ўз қўли остида кучли бир давлат қилиб бирлаштирди. Хуросонда ташкил топган Саффорийлар давлатига барҳам берди ва уни ўз давлатига қўшиб олди. Натижада пойтахти Бухоро шаҳри бўлган замонасининг энг йирик мустақил феодал давлати ташкил топди. Бу давлатни сомонийлар хонадонидан бўлган ҳукмдорлар — амирлар Х аср охирларигача идора қиладилар.

Сомонийлар ҳокимиятининг инқирози

Сомонийларнинг ҳарбий юришлари, ҳукмрон сулоланинг ички низолари, маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари борган сари авж олиб борди. Оқибатда мамлакатда иқтисодий танглик содир бўлди. Ҳатто ҳарбийлар, шу жумладан, амирнинг мунтазам турк сарбозлари қўшинига маош тўлаш учун маблағ . Бундай оғир аҳволдан чиқиш учун 942-йилда аҳолидан икки марта солиқ ундириб олинади. Беҳад тартибсизлик мамлакатда вазиятни янада кескинлаштириб, аҳоли турли табақаларининг ҳокимиятга қарши қўзғалишига сабаб бўлади. Сиёсий вазият Нуҳ (943–954) ва унинг набираси Нуҳ ИИ (976–997) ҳукмронлик қилган даврда ниҳоятда кескин тус олади. 947-йилда Нуҳ ибн Насрнинг амакиси Иброҳим исён кўтаради. Сарой сарбозлари ва Чағониённинг йирик ер-мулк эгаси Абу Али Чағоний ёрдамида Иброҳим Бухоро тахтини эгаллаб олади. Кўп вақт ўтмай Абу Али Чағонийнинг ўзи ҳам ҳукмдорга қарши исён кўтаради. Нуҳ қўзғолонни куч билан бостира олмайди. 952-йилда Абу Али Чағонийни у аввал Чағониёнга, сўнгра Хуросонга ҳоким қилиб тайинлашга мажбур бўлади. 961-йилда Бухоро ҳарбий аскарларининг ғалаёни кўтарилади. Қўзғолончилар амир саройини талайдилар ва унга ўт қўйиб юборадилар. Бундай воқеаларнинг тез-тез қайтарилиб туриши, шубҳасиз, марказий ҳокимиятнинг заифлашиб қолганидан далолат берарди

Адабиёт

  • Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий, Бухоро тарихи [форс тилидан А. Расулев таржимаси], Т., 1991;
  • Босворт К. Э., Мусулманские династии, М., 1971;
  • Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996;
  • Негматов Н. Н., Государство Саманидов (Мавераннахр и Хорасан в ИХ —Х вв.), Душанбе, 1977;
  • Караев О., История Караханидского каганата Х — начало ХИИИ вв., Фрунзе, 1983.
  • Шамсуддин Камолиддинов