Сомонхудот – Сомонийлар сулоласининг асосчиси. Сомонхудот ВИИИ асрда туғилган.

Сомонхудотнинг келиб чиқиши ҳакида турли хил маълумот ва фикрлар мавжуд. Абу Бакр Наршахий (Х аср) ва Ҳамза Исфаҳоний (Х аср) келтирган маълумотларга қараганда, Сомонхудот Балх вилоятидаги Сомон қишлоғидан, ал Мукаддасий (Х аср) нинг маълумотига кўра эса, у Самарқанд вилоятидаги Сомон номли қишлоқдан бўлган. „Саъдия“ номли асар (ХВИИ аср) да келтирилган маълумотларга кўра, унинг асл исми Арқуқ бўлиб, у Фарғонадан Термизга кўчиб келган ва у ерда Сомон номли қишлоғига асос солган. Ўрта асрларда Бухоро, Фарғона, Тоҳаристон, Хутталон ва бошқа вилоятларда ҳам Сомон номли қишлоқлар бўлганлиги кайд этилган. Бу маълумотлар „Сомон“ топоними ўрта асрларда Ўрта Осиё ҳудудларида ва ундан ташқари ерларда ҳам кенг тарқалган жой номи бўлганлигидан далолат беради.

Кўпчилик манбалар (Ҳудуд алолам, Ибн Ҳавқал, Беруний, Гардизи ва ҳоказо) га кўра, Сомонхудот сосонийлар давридаги машҳур саркарда Баҳром Чўбин (ВИ аср) нинг 4 ёки 5 погонадаги авлоди бўлган. Бахром Чўбиннинг келиб чиқиши эфталийлар билан боғлиқ. У сосонийларга қарши кўзғолон кўтариб (590 й.) мағлубиятга учрагандан кейин Фарғонага қочиб келган ва туркий маликага уйланиб, умрининг охиригача ўша ерда колиб кетган. Унинг авлодлари ҳам ўзларини подшоҳдар оиласига мансуб деб ҳисоблаганлар ва Сосонийлар давлатидаги шаҳаншоҳлар олий тахтига даъво килганлар. Сомонхудотнинг шажарасида келтирилган аждодларидан айримларининг (Жуба, Жамчан, Тамғас каби) туркий исмлари бўлган. Шуниси диққатга сазоворки, туркийларнинг ривоятларида Сомонябғу (яъни Сомонхудот) туркийларнинг Ўғузхондан кейинги даврларда яшаган аждодлари қаторида тилга олинган.

Ўрта Осиёга араблар бостириб келганда, Сомонхудот, айрим маълумотларга кўра, Балх вилоятидан Марвга Хуросон амири Асад ибн Абдуллоҳ ал Қушайрий (725/727 ва 735/738 йиллар)нинг олдига келиб, ундан душманларига қарши қуролли ёрдам беришини сурайди. Араблар ёрдамида душманларини енггач, Сомонхудот ислом динини қабул қилади ва ўғлининг исмини амирнинг шарафига Асад қўяди. Сомонхудотларнинг набиралари ҳам мавжуд бўлиб улар. Араб халифалигига қарши Рофе Ибн Лайс бошчилигида кутарилган қўзғолонни бостириб ва Рофе Ибн Лайсни қулга олишда ёрдам бергани учун 4 та набирасига мулклар яъни ерларни бўлиб беради. Булар Нуҳга самарқанд, Аҳмадга Фарғона, Илёсга ҳирот, Яҳёга шош ва уструшона тегади