Sonet
Сонет (итал. сонетто) — 14 мисрадан иборат турғун шеърий шакл. Сонет қатъий қонун—қоидалар асосида яратилади. У 4 банддан иборат бўлиб, 1- ва 2- бандлар 4 мисрадан (катрен), 3- ва 4- бандлар 3 мисрадан (терсет) ташкил топади. Катренлар, кўпинча, авав авав ёки авва авва шаклида, терсетлар эса cдc дcд ёки cде cде шаклида қофияланган бўлади. Энг муҳими — қофиялар тўла ва жарангдор бўлиши лозим. Сонет фақат шаклан эмас, мазмунан ҳам шундай талабларга жавоб бериши керак. Масалан, унинг 1бандида асосий фикр айтилади, 2бандда бу фикр ривожланади, 3 бандда ечим, 4 бандда эса хотима ифодаланади. Сонет ХИИИ асрда вужудга келган. Сонетнинг мустақил шеър тури сифатида шаклланишида Ф. Петрарканинг хизмати катта. Данте, П. Ронсар (152485), В. Шекспир, И. Гёте каби шоирлар Сонетнинг мумтоз намуналарини яратганлар. Россияда илк бор ХВИИИ асрда В. Тредиаковский, А. Сумароковлар, кейинчалик А. Пушкин, М. Лермонтов, А. Фет каби шоирлар, ХХ асрда А. Блок, Б. Брюсов, А. Ахматовалар Сонетлар яратганлар. С. ўзбек шеъриятида 30-йилларда пайдо бўлди. Усмон Носир, Барот Бойқобилов, Рауф Парфи ва бошқалар Сонет ёзганлар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |