Sonya Yoncheva
Соня Ёнчева (булғорча: Соня Йончева; 1981-йил 25-декабрда туғилган) – болгариялик опера ижрочиси (сопрано), продюсер, СЙ11 Продуcтионс компанияси ҳамда Булгариан Артист журналининг асосчиси.
| Соня Ёнчева | |
|---|---|
| Соня Йончева | |
|
Ёнчева, 2019-йил | |
| Таваллуди |
1981-йил 25-декабр |
| Касби | Опера ижрочиси (сопрано) |
| Фаолият йиллари | 2007–ҳозиргача |
| Турмуш ўртоғи |
Доминго Ҳиндоян (турм. 2014) |
| Веб-сайти | соняёнчева.cом |
Ёшлик йиллари
Ёнчева 1981-йил 25-декабрда Болгариянинг Пловдив шаҳрида дунёга келган. Пловдивдаги Миллий мусиқа ва рақс мактабида фортепиано ва вокал йўналишида таҳсил олган. Ўсмирлик йилларида мусиқага бағишланган болгар телекўрсатувини олиб борган[1]. 2000 ва 2001-йилларда Болгарияда бўлиб ўтган бир қанча мусиқа танловларида ғолиб бўлган. 2000-йилда акаси билан бирга Болгария Миллий Телевидениеси томонидан ташкил этилган ва ишлаб чиқарилган „Ҳит-1“ танловида „Йил қўшиқчилари“ унвонини қўлга киритган.
Ёнчева классик вокал бўйича чуқурлаштирилган таҳсилини Генèве консерваториясида Даниэлле Борст раҳбарлигида давом эттирган ва 2009-йилда магистрлик даражасини олган[2].
Карераси
Ёнчева 2007-йилда Wиллиам Чристиэнинг ёш хонандалар учун мўлжалланган „Жардин дес Воих“ академиясига таклиф этилган[3].
Ёнчева 2010-йилда бўлиб ўтган Опералиа танловида аёллар орасида биринчи ўринни эгаллаган ва CултурАрте махсус мукофотини қўлга киритган[4][5]. Июн ойида Ёнчева Адина ролида Л’элисир д’аморе операсида чиқиш қилган, ушбу спектакл Пейниэр шаҳрида ўтказилган Фестивал Нуиц Мусиcалес Саинте Виcтоире доирасида бўлиб ўтган[6][7].
2013-йил ноябр ойида Сонй Cлассиcал лейбли[8] билан шартнома имзолаган.
Шахсий ҳаёти
Ёнчева 2014-йил июл ойида венесуэлалик дирижёр Доминго Ҳиндоянга турмушга чиққан[9]. Улар биргаликда Швейсарияда истиқомат қилади. Жуфтликнинг Матео исмли ўғли[10] 2014-йил 6-октябрда, София исмли қизи 2019-йил октябр ойида туғилган[11][12]. Ёнчеванинг укаси Марин Ёнчев собиқ рок ижрочиси бўлиб, 2010-йилда опера қўшиқчиси бўлган[11][13].
Манбалар
- ↑ Мичаэл Cоопер. „А Ласт-Минуте Сенсатион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 27-ноябр). Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
- ↑ „Соня Ёнчева“. Счмопера. Қаралди: 2019-йил 14-сентябр.
- ↑ Мартин Cуллингфорд. „Сопрано Соня Ёнчева сигнс то Сонй Cлассиcал“. Грамопҳоне (2013-йил 15-ноябр). Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
- ↑ „Булгариан сопрано анд Романиан тенор триумпҳ ин Опералиа“. Грамопҳоне (2010-йил 4-май). Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
- ↑ „CултурАрте призе“.
- ↑ „Лес Нуиц Мусиcалес Саинте Виcтоире – 6èме éдитион 2011“ (фр). Пейниэр.нет (2011-йил 4-апрел). Қаралди: 2019-йил 14-сентябр.
- ↑ Бородине. „" Элихир д'амоур " энчантеур дес спеcтатеурс“ (фр). РМТнеwс Интернатионал (2011-йил 26-июн). Қаралди: 2019-йил 14-сентябр.
- ↑ Мартин Cуллингфорд. „Сопрано Соня Ёнчева сигнс то Сонй Cлассиcал“. Грамопҳоне (2013-йил 15-ноябр). Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
- ↑ „Алреадй тен дайс синcе wе ҳаве cелебратед оур марриаге…“. Фаcебоок (2014-йил 4-август).
- ↑ Мичаэл Cоопер. „А Ласт-Минуте Сенсатион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 27-ноябр). Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
- ↑ 11,0 11,1 „Соня Ёнчева / Cалендар“. соняёнчева.cом. Қаралди: 2018-йил 11-январ.
- ↑ „Cарнет росе : Соня Ёнчева де ноувеау Маман“. Форумопéра. Қаралди: 2020-йил 28-феврал.
- ↑ „Соня Ёнчева Верди Cонcерт Берлин“. Эвентим. 2018-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-феврал.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Соня Ёнчева ИМДбда
- Соня Ёнчева Опéра натионал де Парисда
- Соня Ёнчева (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-23 санасида архивланган) Арчивед 2019-04-23 ат тҳе Wайбаcк Мачине ат Сонй Cлассиcал
- Соня Ёнчева ат Медиcи.тв