Чои Соо-бин (Корейсча: 최수빈; 2000-йил 5-декабрда туғилган), қисқача Сообин номи билан танилган, Жанубий Кореялик қўшиқчи ва қўшиқ муаллифидир. У 2019-йилда Биг Ҳит Энтертаинмент томонидан ташкил этилган Жанубий Кореялик йигитлар гуруҳи Томорроw Х Тогетҳернинг етакчисидир.

Сообин - 수빈
Таваллуди Чои Сообин
2000-йил 5-декабр (2000-12-05) (25 ёш)
Ансан, Жанубий Корея
Касби
  • Қўшиқчи
  • Қо'шиқ муаллифи
Фаолият йиллари 2019-йил – ҳозиргача
Лейбллар Биг Ҳит
Гуруҳлари Томорроw Х Тогетҳер
Фуқаролиги Janubiy Koreya bayrogʻi Корея Республикаси
Имзоси

Ҳаёти ва карераси

Болалик йиллари ва таълим олиши

Чои Соо-бин 2000-йил 5-декабрда Жанубий Кореянинг Ансан шаҳри, Сангнок туманида туғилган[1][2]. У уч фарзанднинг энг кичиги бўлиб, ундан катта акаси ва опаси бор[3].

Сообин қисқа вақт Ансан юқори мактабида таҳсил олган, бироқ идол-траинеэ сифатидаги машғулотларига эътибор қаратиш учун ўқишни тарк этган[4]. Ҳигҳ Счоол Градуатион Эқуиваленcй Эхаминатион(ГЕД)дан муваффақиятли ўтгач, 2019-йилда Глобал Cйбер Университетига ўқишга кирган[5].

2019-йилдан ҳозиргача

Сообин Томорроw Х Тогетҳер гуруҳида оммага тақдим этилган иккинчи аъзо бўлиб, у Биг Ҳит Энтертаинментда уч йил давомида тайёргарликдан ўтган[6][7]. У гуруҳ билан бирга 2019-йил 4-мартда „Тҳе Дреам Чаптер:Стар“ номли мини-албом орқали дебют қилган[8]. Ушбу албом Гаон Албум Чарт ва Биллбоард Wорлд Албумс Чарт рейтингларида биринчи ўринни эгаллаган ҳамда УС Биллбоард 200 чартига 140-ўрин билан кирган[9][10].

Бошловчи сифатидаги фаолияти

2020-йил 20-июлда Сообин Мусиc Банк дастурининг янги бошловчиси сифатида, Оҳ Мй Гирл гуруҳининг аъзоси Арин билан бирга иш бошлаши эълон қилинди[11]. Уларнинг экрандаги уйғунлиги эътироф этилиб, 2020-йилги КБС Энтертаинмент Аwардс маросимида „Бест Cоупле Аwард“ мукофотига сазовор бўлишди[12]. Шунингдек, Сообин 2020-йилги КБС Сонг Фестивалда Арин билан бирга саҳна орти бошловчиси сифатида фаолият юритди[13]. У 2021-йилгда ҳам худди шу ролга қайтиб, Арин, Жанг Wон-ёунг ва Энҳйпен гуруҳидан Сунгҳоон билан бирга КБС Сонг Фестивални олиб борди[14].

2024-йил ноябр ойида Сообин Пихид ЁуТубе каналида эфирга узатиладиган, К-поп идоллари ва бошқа меҳмонлар ўз севимли нарсаларини тақдим этадиган „Мй Фавес' Фаве“ номли веб-вариэтй шоуни олиб бора бошлади[15]. Шоу 2025-йил апрел ойида иккинчи мавсумга янгиланди[16]. 2025-йил 5-июнда Сообин Канг Сеунг-ёон ва И-дле гуруҳидан Миеон билан бирга 34тҳ Сеоул Мусиc Аwардс маросимини олиб бориши эълон қилинди[17]. 2025-йилга келиб у „Ноона Ис а Wоман то Ме“ номли кузатувга асосланган танишув реалити-шоусида қўшимча-бошловчи сифатида танлаб олинди; ушбу шоу КБС2 каналида 27-октабр куни премера қилинди[18].

Манбалар

  1. ↑ Мунсон, Оливиа „Меэт Томорроw Х Тогетҳер: А гуиде то тҳе гроуп'с мемберс, тоур, аwардс анд море“ (эн-УС). УСА ТОДАЙ (2023-йил 9-май). Қаралди: 2025-йил 5-июл.
  2. ↑ Велосо, Леа „ТОМОРРОW Х ТОГЕТҲЕР Аре К-Поп’с ‘Ит Бойс’—Ан Интро то Алл 5 оф ТХТ’с Мемберс & Ҳоw Тҳей Wере Дисcоверед“ (эн-УС). СтйлеCастер (2023-йил 1-январ). Қаралди: 2025-йил 6-октябр.
  3. ↑ Белл, Cрйстал „Тҳере'с Нотҳинг Ҳолдинг ТХТ'с Сообин Баcк“ (эн-УС). ПАПЕР Магазине (2021-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 25-август.
  4. ↑ „ТХТ СООБИН Висиц Ҳис Ҳигҳ Счоол то Сеэ Ҳис Олд Ҳомероом Теачер“ (эн). сбсстар.нет (2022-йил 28-сентябр). Қаралди: 2025-йил 9-октябр.
  5. ↑ Редаccиóн ЭC. „Томорроw Х Тогетҳер: Cоноcе қуé эстудиарон лос миэмброс де ТХТ“ (эс-ПЕ). Эл Cомерcио (2022-йил 30-январ). Қаралди: 2025-йил 19-октябр.
  6. ↑ Ҳерман, Тамар (2019-02-25). „Эверйтҳинг Wе Кноw Абоут Биг Ҳит Энтертаинмент'с Томорроw Х Тогетҳер“. Биллбоард (инглизча). Қаралди: 2024-12-21.
  7. ↑ „ВИДЕО: ТХТ СООБИН & ТАЭҲЙУН Ревеал Ҳоw Тҳей Эндед Уп ат Биг Ҳит Энтертаинмент“ (эн). сбсстар.нет (2019-йил 6-сентябр). Қаралди: 2025-йил 20-октябр.
  8. ↑ Ҳерман, Тамар (7 Фебруарй 2019). „ТОМОРРОW Х ТОГЕТҲЕР Анноунcес Фирст Албум 'Тҳе Дреам Чаптер: СТАР'“. Биллбоард. 24 Фебруарй 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 27 Фебруарй 2019.
  9. ↑ „Cирcле Албум Чарт – Wеэк 10, 2019“ (ко). Cирcле Чарт. Қаралди: 2025-йил 4-июл.
  10. ↑ „Томорроw Х Тогетҳер Дебуц ат Но. 1 он Эмергинг Артисц, Wорлд Албумс & Wорлд Дигитал Сонг Салес Чарц“. биллбоард. Марч 15, 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жулй 4, 2025.
  11. ↑ Ким Мин-жи. „'뮤직뱅크' 측 "오마이걸 아린·투바투 수빈 새 МC 확정...24일 첫 진행"[공식입장“] ['Мусиc Банк' сиде "Оҳ Мй Гирл Арин, Тубату Субин'с неw МCс cонфирмед...Фирст он тҳе 24тҳ" [Оффиcиал поситион]] (ко). Х-спорц Неwс (2020-йил 20-июл). 2021-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-октябр.
  12. ↑ „'뮤직뱅크' НCТ 127, 이무진 꺾고 1위…수빈х아린 마지막 인사(종합)“ (ко). м.энтертаин.навер.cом. Қаралди: 2025-йил 20-октябр.
  13. ↑ „Интервиэw wитҳ 2Б2У & 9800 (2020 КБС Сонг Фестивал) И КБС WОРЛД ТВ 201218“. КБС WОРЛД ТВ (2020-йил 18-декабр). 2021-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-декабр.
  14. ↑ „Баcкстаге Интервиэw - ЭНҲЙПЕН, ТОМОРРОW Х ТОГЕТҲЕР (2021 КБС Сонг Фестивал) И КБС WОРЛД ТВ 211217“. КБС WОРЛД ТВ (2021-йил 17-декабр). 2021-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-декабр.
  15. ↑ „ТХТ 수빈, '최애의 최애'로 첫 단독 МC 도전“ (ко). Эдаилй (2024-йил 8-ноябр). Қаралди: 2024-йил 26-ноябр.
  16. ↑ [ЭНГ/ЖПН 죽어도 자기 최애를 자랑하겠다는 사람들의 모임(феат. 대량 스포를 곁들인…) | ТХТ(투모로우바이투게더) 수빈 | 최애의 최애].
  17. ↑ „아이들 미연·위너 강승윤·투바투 수빈, '서울가요대상' МC 확정“ (ко). м.энтертаин.навер.cом. Қаралди: 2025-йил 20-октябр.
  18. ↑ 조선비즈 „КБС 새 연애 예능 어땠길래…한혜진 "미친 프로그램, 시청자 감당 가능?" 경악 ('누난 내게 여자야')“ (ко). 조선비즈 (2025-йил 21-октябр). Қаралди: 2025-йил 3-ноябр.