Сопҳиэ Жақуэс (2000-йил 16-октабрда туғилган) – Профессионал Аёллар Хоккей Лигаси (ПWҲЛ) Ванcоувер Голденеес жамоаси таркибида ўйновчи канадалик профессионал хоккей ҳимоячиси. Бундан аввал Миннесота Фрост жамоасида ўйнаган ва жамоа таркибида 2 марта Wалтер кубогини қўлга киритган.

Сопҳиэ Жақуэс
2024-йилда Жақуэс ПWҲЛ Миннесота жамоаси сафида
Туғилган жойи 2000-йил 16-октябр (2000-10-16) (26 ёш)
Торонто, Онтарио, Канада
Бўйи 5 фт 8 ин (173 cм)
Позицияси Ҳимоячи
Майдондаги жойлашган ўрни Ўнг
ПWҲЛ
Собиқ жамоалар
Ванcоувер Голденеес
Миннесота Фрост
ПWҲЛ Бостон
Жамоалардаги фаолият 2018—ҳозиргача
Медаллари ва ютуқлари
Жаҳон чемпионатлари
Кумуш 2025-йилги Жаҳон чемпионати, Чехия

Ёшлиги

Жақуэс уч мавсум давомида Провинcиал Аёллар хоккейи лигасидаги Торонто Жр. Аэрос жамоаси сафида ўйнаган ва 78 та ўйинда 20 та гол ҳамда 25 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган[1]. Спортчи Аэрос жамосига 2016 ва 2018-йилларда ПWҲЛ чемпионати ва Вилоят кубогини қўлга киритишда ёрдам берган[2][3][4].

Спорт фаолияти

Коллеж

Жақуэс ўзининг коллеж талабалари ўртасидаги спорт фаолиятини 2018–2019-йилги мавсумда Оҳио штати Буcкеес жамоасида бошлаган. 1-курс талабаси сифатида у 35 та ўйинда 5 та гол ва 16 та голли узатмани қайд этган. Спортчи гол, голли узатма ва очколар бўйича барча янги хоккейчилар орасида етакчи, мавсум давомида эса жамоа бўйича умумий ҳисобда 6-ўринни эгаллаган[5].

2019–2020-йилги мавсумда 2-курслик пайтида у 38 та ўйинда 9 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган[6]. Спортчи конференсия доирасида ҳимоячилар орасида очколар бўйича 3-ўринни эгаллаган, дарвозага йўлланган зарбалар бўйича 131 та зарба билан барча ҳимоячилар орасида етакчи бўлган. Шунингдек, 58 та рақиб зарбаларини тўсиб қолган ҳолда жамоада 2-ўринни қайд этган. Мавсум якунида спортчи Алл-WCҲА Учинчи жамоаси таркибига киритилган[7]. 2020–2021-йилги мавсум давомида спортчи 3-курс бўлган. Ўша пайтда у пандемия туфайли қисқартирилган мавсумда 2 та гол ва 2 та голли узатмани қайд этган. Жақуэс барча WCҲА ҳимоячилари орасида 54 та дарвозага йўлланган зарба, шунингдек, 33 та рақиб зарбасини тўсиб қолган ҳолда жамоада етакчиликни қўлга киритган[6].

2021–2022-йилги мавсумда спортчи 4-курсда ўқиётган эди. У 38 та ўйинда 21 та гол ва 38 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, спортчи Буcкеес жамоасига 2022-йилда илк бор НCАА аёллар хоккейи турнири чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берган[8][9]. Яхши натижалар билан якунига етган ушбу мавсумдан сўнг у Алл-WCҲА Биринчи жамоаси таркибига киритилган ва WCҲА томонидан „Йилнинг энг яхши ҳимоячиси“" деб топилган[10][11].

2022–2023-йилги мавсум чоғида Жақуэс магистратура талабаси сифатида 39 та ўйинда 24 та гол ва 24 та голли узатмани қайд этган[12]. 2023-йил 24-февралда у „Бемиджи Стате“ жамоасига қарши ўйинда ўзининг фаолияти давомидаги илк хет-трикини қайд этган[13]. Ушбу мавсумдан сўнг у яна Алл-WCҲА Биринчи жамоаси таркибига киритилган. Бундан ташқари WCҲА томонидан „Йилнинг энг яхши ўйинчиси“ ва кетма-кет 2-йил „Йилнинг энг яхши ҳимоячиси“ деб топилган.

Халқаро ўйинлар

2026-йил 9-январда Жақуэс 2026-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун Канада терма жамоаси таркибига киритилган[14].

Манбалар

  1. ↑ „Меэт Мидгет Аэрос Дефенсемен #22 - Сопҳиэ Жақуэс“. в.cом (2015-йил 21-октябр). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  2. ↑ „Торонто Жуниор Аэрос Cроwнед 2016 ПWҲЛ Чампионс“. торонтоаэрос.cом (2016-йил 5-апрел). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  3. ↑ „Торонто Аэрос Cаптуре ПWҲЛ Голд ат Финал 4“. торонтоаэрос.cом (2018-йил 26-март). Қаралди: 2023-йил 12-март.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Жуниор Аэрос Cаптуре Провинcиал Голд“. торонтоаэрос.cом (2018-йил 10-апрел). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  5. ↑ Лукан, Алисон „Фрешман Сопҳиэ Жақуэс cементинг а спот он Буcкеес' топ дефенсиве паир“ (2018-йил 17-декабр). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Сопҳиэ Жақуэс Био“. оҳиостатебуcкеес.cом. 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  7. ↑ „WCҲА Анноунcес 2019-20 Алл-Леагуэ Теамс, Пресентед бй Стерлинг Тропҳй“. wча.cом (2020-йил 27-феврал). 2022-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  8. ↑ Рабиноwитз, Билл „Оҳио Стате дефенсеман Сопҳиэ Жақуэс, а Казмаиэр финалист, леадс Буcкеес инто Фрозен Фоур“ (2022-йил 17-март). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  9. ↑ Кеатлей, Жош „Оҳио Стате wомен'с ҳоcкей wинс натионал чампионшип“ (2022-йил 20-март). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  10. ↑ „Жақуэс, Музералл Пиcк Уп WCҲА Посцеасон Ҳонорс“. оҳиостатебуcкеес.cом (2022-йил 2-март). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  11. ↑ „WCҲА унвеилс фоур индивидуал аwард wиннерс фор 2021-22 wомен’с cоллеге ҳоcкей сеасон“. УСCҲО.cом (2022-йил 1-март). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  12. ↑ Доуглас, Wиллиам „Cолор оф Ҳоcкей: Жақуэс ҳас унфинишед бусинесс ат Оҳио Стате“. НҲЛ.cом (2023-йил 6-феврал). 2023-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  13. ↑ „Жақуэс’ Ҳат Триcк Пушес Буcкеес Паст Беаверс, 4-1“. оҳиостатебуcкеес.cом (2023-йил 24-феврал). 2023-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-март.
  14. ↑ „Теам Cанада унвеилс wомен’с ростер фор 2026 Олймпиcс ин Милан“. ТСН.cа (2026-йил 9-январ). Қаралди: 2026-йил 9-январ.

Ҳаволалар