Сопрано (итал. сопра — юқорида сўзидан) — 1) хонанданинг энг юқори овози. Диапазони биринчи октава "до" дан учинчи октава "до" — "ми" гача (аёлларда), иккинчи октава "ля"гача (болаларда). С. бошқа овозлардан "бош" регистр устунлиги билан фарқланади. Кучли товушдаги драматик (Пуччинининг "Турандот" операсидаги Турандот партияси), юмшоқ тембрли лирик (Гунонинг "Фауст"идаги Маргарита), колоратурали С. каби турларга бўлинади; 2) хордаги энг юқори овозли партия; 3) баъзи созларнинг юқори регистрли тури (мас, С.ли саксофон).