Sororat
Сорорат (лот. Сорор — сингил) — никоҳ одатларидан бири. Эркакнинг бир неча опасингилларга уйланиши. Баъзи олимлар С. ибтидоий жамоа даврида урф бўлган гурухли никоҳнинг қолдиғи дейишади. С. Осиё, Америка, Африка ва Океаниянинг кўпгина халқларида ҳам мавжуд бўлган. С. баъзи давлатларда хотини вафот этган эркакнинг ўз қайин синглисига уйланиши тарзида сақланган. Кўпинча бу одатни етим болалар тарбияси учун ғамхўрлик билан боғлайдилар. С.ни дастлаб Л. Морган қайд этган ва Ж. Фрезер эсафанга киритган. Ўзбекларда никоҳнинг бу тури сақланган бўлиб, туб илдизи мулк билан боғлиқ эди. Чунки таомилга кўра, аёл вафот этгандан кейин эркак қайта уйланиши учун яна калин тўлаши лозим бўлган. Марҳуманинг синглисига уйланганда эса, деярли қалин тўламаган ва фақат тўй ҳаражатлари берилган, холос. Шунингдек, марҳуманинг фарзандлари етимлик азобуқубатини тортмаслигига ҳам эътибор берилган.
Адабиёт
- Кисляков Н. А., Очерки по истории семи и брака у народов Средней Азии и Казахстана, Л., 1969; Бўриев О., Шоймардонов И., Насриддинов К., Ўзбек оиласи тарихидан, Т., 1995.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |