Сослан Вазноевич Тигиев (осетин: Тыджыты Вазнойы фырт Сослан ; 1983-йил 12-октябр куни Шимолий Осетиянинг Владикавказ шаҳрида туғилган) – осетиялик эркин курашчи, мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этади, эркин кураш бўйича Жаҳон кубоги соҳиби, 2008-йили Пекин ва 2012-йилги Лондон Олимпиадаларининг кумуш ва бронза медаллари эгаси. Халқаро тоифадаги спорт устаси.

Сослан Вазноевич Тигиев
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1983-йил 12-октябр (1983-10-12) (43 ёш)
Владикавказ, Шимолий Осетия, РСФСР
Бўйи 175 см
Вазни 74 кг
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Мамлакат Ўзбекистон
Қайси спорт Эркин кураш
Сослан Тигиев
Медал сони
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон вакили
Эркин кураш
Олимпиада ўйинлари
Четлатилган Лондон-2012 74кг
Четлатилган Пекин-2008 74 кг
Жаҳон чемпионати
Бронза Гуанчжоу-2006 74 кг
Жаҳон кубоги
Олтин Красноярск-2007 74 кг
Осиё ўйинлари
Бронза Доҳа-2006 74 кг
Осиё чемпионати
Кумуш Ухан-2005 74 кг

Ҳаёти

1983-йил 12-октябр куни Шимолий Осетиянинг Владикавказ шаҳрида, Тигиевлар оиласида, эгизак акаси Батраз билан бирга туғилган. Эгизаклар ёшлигидан ҳаракатчан бўлишган ва онаси уларни бир йилдан бери болакайларнинг акаси – Таймураз шуғулланаётган эркин кураш тўгарагига топширишга қарор қилган. 1998-йили Сослан Москвадаги Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинларида бронза медалини қўлга киритади, бироқ шу мусобақадан сўнг, жароҳат сабаб фаолиятида узилиш юзага келади. 2005-йилдан эътиборан яна катта спортга қайтган Сослан мусобақаларда кетма-кет ютуқларга эриша бошлайди. 2006—2010-йиллар давомида – Шимолий Осетия давлат Аграр университетида таҳсил олди.

Спорт фаолияти

Сосланнинг фаолияти нисбатан яхши кечади. У 2005-йилдан бери Ўзбекистон номидан халқаро мусобақаларда иштирок этиб келади. Шу йили Уханда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни олади.

2006-йили эса Гуанчжоуда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ва Доҳада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бронза медалларни қўлга киритади. Шу йили, Тошкент шаҳрида ўтказилган „Мустақиллик Кубоги“ халқаро турнирида 3-ўринларни эгаллаган.

  • 2007-йили Красноярскда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритади.
  • 2008-йил Швейсария давлатида ўтказилган Олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи халқаро турнирда олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада ўйинларига йўлланмасига эга бўлди.

2008-йили Пекинда бўлиб ўтган Олимпада ўйинларида кумуш медал эгасига айланади.

  • 2009-йили эса Бокуда ўтказиган „Голден Гранд Прих“ мусобақаси ғолибига айланди. 2012-йили эса Лондонда ўтказилган Олимпиада ўйинлари бронза медал эгасига айланди.

2008-йил август ойида Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган ХХИХ-ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб 2- ўрин.

Мукофотлари

Дисквалификация

7-ноябр куни Ассоcиатед Пресс ахборот агентлиги иккита манбага асосланиб, Сослан Тигиевнинг организмидан тақиқланган метилгексанамин моддаси топилгани ва 2012-йилги Лондон Олимпиадаси медалидан маҳрум этилиши ҳақида хабар тарқатди[2]. Шу куни Халқаро Олимпия Қўмитаси ушбу хабарни тасдиқлади[3].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2012-11-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-11-09
  2. ↑ Ўзбекистонлик Олимпиада совриндорининг организмидан тақиқланган модда топилди (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-08 санасида архивланган), Кун.уз, 2012-йил 7-ноябр.
  3. ↑ Сослан Тигиэв расман Олимпиада-2012 медалидан маҳрум қилинди (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-12-12 санасида архивланган), Кун.уз, 2012-йил 8-ноябр.