Sotsializm
Социализм (лотинча: соcиалис — „ижтимоий“) — хусусий мулкни ижтимоий мулкка айлантириш орқали эркинлик ва тенглик, бахт ва фаровонликка эришиш мумкин деб ҳисобловчи таълимот. Социализм тарафдорлари ана шу йўл билан қурилган ижтимоий тузумни мукаммал жамият деб ҳисоблайдилар.
Социализм бир қатор иқтисодий ва ижтимоий тизимларни ўз ичига олган сиёсий фалсафий ҳаракат бўлиб хусусий мулкдан фарқли равишда ишлаб чиқариш воситаларига ижтимоий мулкчилик билан тавсифланади. У атама сифатида бундай тизимларни амалга ошириш билан боғлиқ иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий назариялар ва ҳаракатларни тавсифлайди. Социализмнинг ҳар хил турлари бозорлар ва ресурсларни тақсимлашда режалаштиришнинг роли, ташкилотлардаги бошқарув тузилмаси ва пастдан ёки юқоридан ёндашувларга қараб фарқланади, баъзи социалистлар партия, давлат ёки технократик партияни йўқлайди.
Этимологияси
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Тарихи
„Социализм“ атамаси Франсияда ХИХ асрнинг 30-йилларида истеъмолга кирган.
Лекин ижтимоий адолат жамияти билан боғлиқ тасаввурлар „олтин аср“ тўғрисидаги қадимий ғояларга бориб тақалади. Бу ғояларнинг асосчиси Платон ҳисобланади. У „Сиёсат“, „Давлат“, „Қонунлар“ каби асарларида моҳиятан социализмга ўхшаш жамият тўғрисидаги фикрларни баён этган. Унинг ижтимоийлик лойиҳасини ўрганган Аристотел ўша вақтдаёқ хусусий мулкчиликни йўқотишга асосланган жамият тараққиёт йўлининг охири ҳалокатли эканлигини таъкидлаган. Умумий тенглик, „олтин аср“ борасидаги ғоялар кейинчалик утопик (хаёлий) социализмнинг турлича кўринишларида ўз ифодасини топди.
К. Маркс ва Ф. Энгелс ишлаб чиққан илмий социализм деб аталмиш назарияга кўра, социализм коммунизмнинг қуйи фазаси ҳисобланади. Социализмга икки хил йўл билан эришиш мумкин деб қаровчилар бўлган. Масалан, Т. Мор, Т. Кампанелла, Г. Мабли, Морелли, Н. Чернишевский, А. Бебел ва бошқалар уни тинч йўл билан амалга ошириш тарафдори бўлган. Г. Бабёф, М. Бакунин, К. Маркс, Париж коммунарлари, В. Ленин ва бошқалар қуролли қўзғолон йўлини илгари суришган.
Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи
ХХ асрнинг 20-йилларининг охири — 30-йилларининг бошида ССРИда, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса бошқа мамлакатлар (жаҳон социалистик тизими)да ҳам тоталитар тузумнинг қарор топиши туфайли социализм тўғрисидаги тасаввурлар дунёнинг муайян қисмида ёйилди. Давлат мулкининг монополияси, директивали марказлашган режалаштириш, шунингдек, қонунсизликни, ўзгача фикрловчиларга тоқацизликни кучайтирган юқори қатламнинг диктатураси социалистик (реал социалистик, етук, ривожланган социализм) деб аталган бундай тузумга хос белгилар эди. Тоталитар режимнинг ҳукмронлиги иқтисодий, сиёсий ва маънавий бўҳронга, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан орқада қолиб кетишга, жаҳон сивилизациясидан айри ҳолда яшашга олиб келди. Ўзбекистон ҳам шундай жараёндан четда қолмади. Бу ерда ҳам деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар, эркин касб эгалари тугата борилди. Зўрлик асосига қурилган қулоқ қилиш (қулоқлаштириш?), жамоалаштириш сиёсати, бошқа кўринишдаги қатағонларни социализм қуриш йўлидаги қонуний жараён сифатида асослашга уринилди. Айрим мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан „капитализмни четлаб социализмга ўтиш“ мумкинлиги тўғрисидаги сохта таълимот ҳам ўйлаб топилди.
ХХ асрнинг 80-йиллари охири — 90-йиллари бошида СССРда ва бошқа мамлакатларда бошланган ўзгаришлар бозор иқтисодиётига ва демократик жамиятга ўтишга қаратилди. Мустақиллик жамият аъзолари учун ягона ижтимоий мулкчиликни қарор топтириш йўлидаги барча уринишларга барҳам берди.
Йўналишлари
Социализм тушунчасининг пайдо бўлиши
„Социализм“ атамаси Франсияда ХИХ асрнинг 30-йилларида истеъмолга кирган. Лекин ижтимоий адолат жамияти билан боғлиқ тасаввурлар „олтин аср“ тўғрисидаги қадимий ғояларга бориб тақалади. Бу ғояларнинг асосчиси Платон ҳисобланади. У „Сиёсат“, „Давлат“, „Қонунлар“ каби асарларида моҳиятан социализмга ўхшаш жамият тўғрисидаги фикрларни баён этган. Унинг ижтимоийлик лойиҳасини ўрганган Аристотел ўша вақтдаёқ хусусий мулкчиликни йўқотишга асосланган жамият тараққиёт йўлининг охири ҳалокатли эканлигини таъкидлаган. Умумий тенглик, „олтин аср“ борасидаги ғоялар кейинчалик утопик (хаёлий) социализмнинг турлича кўринишларида ўз ифодасини топди. К. Маркс ва Ф. Энгелс ишлаб чиққан илмий социализм деб аталмиш назарияга кўра, социализм коммунизмнинг қуйи фазаси ҳисобланади. Социализмга икки хил йўл билан эришиш мумкин деб қаровчилар бўлган. Масалан, Т. Мор, Т. Кампанелла, Г. Мабли, Морелли, Н. Чернишевский, А. Бебел ва бошқалар уни тинч йўл билан амалга ошириш тарафдори бўлган. Г. Бабёф, М. Бакунин, К. Маркс, Париж коммунарлари, В. Ленин ва бошқалар қуролли қўзғолон йўлини илгари суришган. ХХ асрнинг 20-йилларининг охири — 30-йилларининг бошида ССРИда, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса бошқа мамлакатлар (жаҳон социалистик тизими)да ҳам тоталитар тузумнинг қарор топиши туфайли социализм тўғрисидаги тасаввурлар дунёнинг муайян қисмида ёйилди. Давлат мулкининг монополияси, директивали марказлашган режалаштириш, шунингдек, қонунсизликни, ўзгача фикрловчиларга тоқацизликни кучайтирган юқори қатламнинг диктатураси социалистик (реал социалистик, етук, ривожланган социализм) деб аталган бундай тузумга хос белгилар эди. Тоталитар режимнинг ҳукмронлиги иқтисодий, сиёсий ва маънавий бўҳронга, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан орқада қолиб кетишга, жаҳон сивилизациясидан айри ҳолда яшашга олиб келди. Ўзбекистон ҳам шундай жараёндан четда қолмади. Бу ерда ҳам деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар, эркин касб эгалари тугата борилди. Зўрлик асосига қурилган қулоқ қилиш (қулоқлаштириш?), жамоалаштириш сиёсати, бошқа кўринишдаги қатағонларни социализм қуриш йўлидаги қонуний жараён сифатида асослашга уринилди. Айрим мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан „капитализмни четлаб социализмга ўтиш“ мумкинлиги тўғрисидаги сохта таълимот ҳам ўйлаб топилди. ХХ асрнинг 80-йиллари охири — 90-йиллари бошида СССРда ва бошқа мамлакатларда бошланган ўзгаришлар бозор иқтисодиётига ва демократик жамиятга ўтишга қаратилди. Мустақиллик жамият аъзолари учун ягона ижтимоий мулкчиликни қарор топтириш йўлидаги барча уринишларга барҳам берди. ХХ асрнинг охирида юз берган буюк воқеа сифатида тарихга кирган социализм системасининг емирилиши шубҳасиз тарихчиларнинг диққат марказида туриши табиийдир. Марказий ва Жануби-Шарқий Европадаги социалистик давлатларда шунингдек, СССРда юз берган ўзгаришлар жараёнининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда тегишли хулосалар чиқариш, амалга оширилаётган ислоҳотчилик ҳаракатларини қиёсий равишда таҳлил қилиш ниҳоятда аҳамиятлидир.
Афтидан 1989-йил 1848-йилга ўхшаб тарихда рамзий йил бўлиб қолди. Марказий ва Жануби-Шарқий Европа кўз ўнгимизда ўзгариб кетди, омманинг кучли ҳаракатлари натижасида авторитар тузумлар қулади, коммунистик партияларнинг якка ҳукмронлигига чек қўйилди. Баъзан фожиали ва олдиндан айтиб бўлмайдиган воқеалар содир бўлди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, собиқ совет кишиларининг аксарияти учун воқеаларнинг бундай бурилиш олиши кутилмаган ҳол бўлди ва деярли эсанкиратувчи таъсир кўрсатди. Буни шундай тушунтирса бўлади: Марказий ва Жануби-Шарқий Европа давлатларида ва СССРда кейинги йилларда юз берган реал ички жараёнлар, айтиш мумкин, Венгрия ва Полшани истисно қилганда, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва ҳамкорликнинг мураккаб муаммолари совет оммавий ахборот воситаларида айнан мушоҳада қилинмади ҳамда ёритилмади. Улар ўтмишнинг аянчли анъаналарига маҳлиё бўлиб, одатда бу мамлакатлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини анча бўяб тасвирладилар, бунда яқинда ҳокимиятдан четлаштирилган доираларнинг расмий нуқтаи назарини ифодаладилар. Шу билан бир вақтда у ерда социал кескинлик кучая борди, охири 1989-йили охирида бўронга айланди ва тоталитар ҳамда авторитар бошқарув режимларига чек қўйилди. Марказий ва Жануби-Шарқий Европадаги, шунингдек, СССРдаги муҳим ўзгаришлар жараёни континентдаги муқитни тубдан ўзгартириб юборди. Совуқ муносабатлар урушига чек қўйилиб, /арб билан Шарқ ўртасида ишонч руҳи вужудга келди, Герман давлатларининг бирлашиш жараёнини тезлаштирди, мустақил давлатларнинг ташкил топишига замин тайёрлади. Аввало шуни айтиб ўтиш керакки, собиқ социалистик мамлакатлардаги ўзгаришлар жараёни жамиятдаги инқирозлар оқибатида, халқларнинг узоқ йиллар давомида етилиб келган пинҳоний норозиликлари натижасида юзага келди. Демак, 40-йиллар охирида „социалистик“ инқилоблар ғалаба қилган ва форма жиҳатидан социалистик тузум ўрнатилган давлатларда омманинг антиавторитар ва антитоталитар чиқишлари бу тизимнинг тақидирини ҳал қилди. Бундай ўзгаришлар Руминиядан ташқари бошқа социалистик давлатларда қон тўкишларсиз амалга оширилди. Демак, социалистик давлатлардаги ўзгаришлар жараёни бирданига юзага келган йўқ, бунинг бошланишини олдинги 10 йилликлардан изламоқ керак. Бу ҳақда мутахассисларнинг бир неча марта баҳслари ва мунозарали тортишувлари бўлиб ўтганлигини эслаш жоиздир. Унда социалистик давлатларда юз бераётган ва етилиб келаётган кризисли жараёнлар муҳокама қилинганди, ундан қутулиш йўллари қидирилганди. Бироқ олимларнинг фикрлари маъмурий-буйруқбозлик аппарати раҳбарлари томонидан инобатга олинмади. Натижада 1989-йилнинг охиридаги воқеаларнинг шиддатли кечиши ГДР, Руминия, Болгария, Чехословакия, Полша ва Венгрияда мавжуд бўлган социалистик тузумни остин-устун қилиб ташлади. Бу воқеалар ушбу давлатларда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий кризисларнинг юқори чўққисига чиққанлигининг оқибати бўлди. Яна шуни таъкидлаш лозимки, ушбу жараёнлар юз беришининг асосий сабаби, 2-чи жаҳон урушидан кейинги йилларда асосан, 1947-48 йилларда социализм қуриш советча моделининг ушбу давлатларга айнан кўчирилиши оқибатида бўлди. Жамиятни бошқаришнинг Сталинча маъмурий-буйруқбозлик усулининг маҳаллий ва миллий хусусиятларни ҳисобга олмай Марказий ва Жануби-Шарқий Европадаги социалистик давлатлар ҳаётига айнан кўчирилиши нотўғри эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Тўғри ўша пайтда социализм қуришнинг советча моделидан бошқа йўл йўқ эди, бу йўл ягона, тўғри йўл деб қабул қилдирилганди. Бироқ, ушбу советча йўлни қабул қилдиришда халқларнинг кўп минг йиллик миллий анъаналари, урф-одатлари ва қадриятлари, маҳаллий шароитлари ва миллий хусусиятлари, диний эътиқоди ва чегаралари ҳисобга олинмади.
Европада социализм йўлига ўтган давлатларда мавжуд совет моделини кўп партиявийлик асосида миллий ва маҳаллий хусусиятларга қараб ўзгартиришга уринишлар дарҳол буғиб ташланди. Совет моделидан бўйин товлаш, ёки сиёсий ва иқтисодий реформалар қилишга бўлган ҳар қандай уринишлар дарров давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўларди. Масалан, 1948-йилги Югославия билан келишмовчилик шундай келиб чиққан эди. Ўша вақтда деярлик барча компартиялар ВКП (б) йўлини маъқуллаб Югославия компартияси фаолиятини дастлаб, буржуача миллатчиликка бурилишда, сўнгра фашизм томон бурилишда ва кейинчалик тўғридан-тўғри Югославия халқининг миллий манфаатларига хоинлик қилишда айбладилар.
Социалистик лагер давлатларининг пайдо пўлиши
1948-йил июнида бўлган Коминформбюро резолюциясида, хусусан „Югославия компартиясидаги аҳволга доир“ деган хужжатда ва 1949-йил ноябрда қабул қилинган „Югославия компартияси қотиллар ва жосуслар ҳокимияти тепасида“ деган хужжатда ўз аксини топди. Жамиятга бегона бўлган моделнинг тиқиштирилиши, халқларнинг ва мамлакатларнинг тарихий, миллий хусусиятларини ҳисобга олмасак, уни ўтмиш қадриятлари ва анъаналаридан, Европа ва дунё мамлакатлари билан юритиб келган кўп асрлик алоқаларидан ажратиб қўйиш сиёсатидан норозиликлар Югославиядан ташқари бошқа мамлакатларда ҳам социализм қуришнинг дастлабки йиллариданоқ бошланган эди. Маъқул бўлмаган советча моделдан воз кечиш ёки уни ислоҳ қилиш учун бўлган уринишларни биз 1953-йил Берлинда, 1956-йил Полша ва Венгрияда, 1968-йил Чехословакияда, 1980-81 йилларда Полшада юз берган воқеалар билан изоҳлаймиз. Афсуски, бундай ҳаракатлар турли хил йўллар билан, жумладан: куч ишлатиш йўли билан, СССРнинг „ҳарбий ёрдами“ билан мамлакат раҳбарларини алмаштириш йўли билан ва „ревизионизмга“ қарши жуда қаттиқ кураш олиб бориш йўли билан бостириларди. Марказга бўйсунишни сусайтирмаслик, империализмга қарши курашда социализм блокининг бирлигини сақлаб қолиш, ягона мафкуравий фронтнинг бирлиги учун кураш олиб бориш сиёсати халқларнинг ва давлатларнинг тарихий ва миллий қизиқишларидан устун қўйилди. Масалан: Варшава Шартномаси Мудофаа Ташкилоти аъзоларидан 5 давлатнинг (СССР, ГДР, Венгрия, Полша, Болгария) коллектив „интернационал“ актга бирлашган ҳолда 1968-йил баҳорида Чехословакия давлати ҳудудига ўз қўшинларини киритишлари мавжуд тизимда бошланган инқирознинг олдини олиб қолиш учун ва куч ишлатиш йўли билан жаҳон социализм системасининг ўзини ҳам сақлаб қолишга бўлган уриниш эди. Коммунистик ҳаракатнинг зарбдор кучлари ва раҳбарлари бундай ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини билар эдилар. Шунинг учун ҳам ҳарбий Европа давлатлари компартияларининг фаол аъзолари орасида мунозарали дискуссиялар ҳам бўлди, Европанинг ўз хусусиятларини ҳисобга олиб, иш юритиш тарафдорлари бўлган „Еврокоммунизм“ оқими ҳам вужудга келди. Бироқ, 1969-йилги Коммунистик ва ишчи партиялари вакилларининг Халқаро кенгашидан кейин бундай ҳолатлар аниқ кўрина бошлаган бўлса ҳам, масалани коллектив бўлиб муҳокама қилишдан, кризисли ҳолатларни бартараф қилиш йўлларини излашдан кўпинча четлаб ўтилди. Коммунистик ва ишчи партиялари вакилларининг кенгашлари ва учрашувларида асосан „коммунистик бирлик учун“, „тинчлик ва қуролсизланиш учун“ кураш масалалари муҳокама қилинди. „Социалистик ҳамкорлик“ идеологлари асосан, ўзларининг саъйи-ҳаракатларини коммунистик қурилишнинг „умумий қонуниятлари“ни ишлаб чиқишга қаратдилар. Хусусан, 1957-йилда бўлган кенгашда ушбу мазмундаги бир қанча хужжатлар қабул қилинди. Воқейликка ва социализм қуриш ишига янгича ёндошиш ҳаракатлари инкор қилиб келинди. Етилиб келаётган „касаллик“ сабаблари ўрганилиш ўрнига у яшириб келинди. Шу йўл билан социалистик ҳамжамиятдаги портлаш жараёнлари бир мунча орқага сурилган эди. Бундай сиёсат юритиш асосан, 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларига келганида ўзининг номақбул сиёсат эканлигини кўрсата бошлади. Айниқса, қуролланиш пойгасини юқори даражада олиб бориш орқали НАТО блоки билан Варшава Шартномаси Ҳарбий Ташкилоти ўртасидаги кучлар мувозанатини сақлаб туришга уриниш ўта хавфли сиёсат эканлигидан бутун жаҳон ташвишга туша бошлади. Бу ўз навбатида социализмга ихлоси бор мамлакатларнинг ҳам ундан юз ўгириб кетишларига сабаб бўлди. Тўғри, бундай ҳолатлар ташқи сиёсат юритиш борасида социалистик мамлакатларни маълум даражада ижобий силжишлар қилишга мажбур қилди. 70-йиллар бошида Германия масаласини тинч йўл билан ҳал қилишга уриниш, 1970-йил 12-августда СССР билан ГФР ўртасида давлат шартномасининг имзоланиши, 1975-йилда Хелсинкида Умумевропа Кенгашининг чақирилиши, Европа континентида халқаро кескинликни юмшатишга эришиш ва бошқалар социалистик „ҳамдўстлик“ мамлакатлари билан капиталистик мамлакатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бир мунча юмшатгандай бўлди. Бироқ, социалистик „ҳамдўстлик“ мамлакатлари иқтисодий ҳаётидаги илгариги бошқариш усули ва марказдан қочувчи кучга қарши кураш йўли сақланиб қолаверди-ки, бу ўз навбатида социалистик „ҳамдўстлик“ мамлакатлари халқ хўжалигининг жаҳон мамлакатлари халқ хўжалигида бўлаётган буюк ўзгаришлардан орқада қолиб, илмий-техника инқилоби талабларига жавоб беролмай қолишига олиб келди. Масалан: ГДРни олайлик, у ерга халқ хўжалигини юритишнинг советча модели айнан кўчирилгандан кейин, урушдан олдин ва уруш йилларида ГФР халқ хўжалиги билан бир хил даражада турган ГДР халқ хўжалиги социализм қурилиши йилларида бутунлай орқада қолиб кетди. 1989-йилга келганда ГДРдаги меҳнат унумдорлиги ГФРдагидан 40 фоиз паст бўлди. Сўз билан қурилаётган социализм ва коммунизм билан амалдаги социализм ўртасидаги жарлик тобора чуқурлашиб борди. Шуни айтиб ўтиш керакки, СССР да ҳам ва социалистик ҳамдўстлик мамлакатларининг биронтасида ҳам ўтган йиллар мобайнида халқ оммасининг турмуш фаровонлигини таъминлаган ва таъминлай оладиган, ривожланган капиталистик мамлакатлар халқ хўжалигига яқин бўлган мустаҳкам халқ хўжалиги тизими яратилмади. Социалистик халқ хўжалигидаги кризисли ҳолат йилдан-йилга чуқурлашиб борди, ишлаб чиқариш ва миллий даромад кўрсаткичлари пасайиб борди. Инфляция кучайиб, давлатларнинг ташқи қарзи ошиб борди. Қарор топган социалистик жамият демократиянинг энг олий формаси сифатида аталсада, аммо қоғоздаги декларация демократияси ҳақиқий ҳаётий демократик жамиятдан жуда йироқда турар эди. Инсон ҳуқуқлари масаласининг энг оддий элементларига ҳам з’тибор берилмади. СССРдаги каби ҳамдўстлик ва Европадаги социалистик мамлакатларда ҳам социалистик жамият нуқсонларини, компартиялар сиёсатидаги хатоларни танқид қилиш, камчиликларни очиб ташлаш учун уриниш социализмга душманлик сифатида баҳоланди ва тегишли жазо чоралари қурилди. Социалистик жамиятнинг хато ва камчиликлардан холи бўлган жамият сифатида баҳоланиши ва сиёсат юритилиши, халқ оммаси кенг табақаларининг фикри билан ҳисоблашмаслик, амалда уларни жамиятни бошқариш ишларидан четлаштириб, фақат топшириқлар ва буйруқларни бажарувчи пассив ижрочиларга айлантириб қўйиш, фикрлаш, новаторлик ва кашфиётлар қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб қўйиш ва ҳоказолар маъмурий — буйруқбозлик усулида иш юритаётган компартиялар раҳбарларига нисбатан норозиликни кучайтириб борди. СССР ҳамда Марказий ва Жануби-Шарқий Европадаги социалистик давлатларнинг ички аҳволини кескинлаштирган, демократия мавжуд бўлмаган вазиятда сиёсий-мафкуравий ностабиллик учун шарт-шароит яратган бошқа муҳим омиллар ҳам бор эди. Авторитар режимлар жамиятни демократик асосда қуриш билан мувофиқ келмас эди. Халқ манфаатлари, унинг хоҳиш-истаклари ҳукмрон доиралар учун ҳеч нарса эмас эди. Фикрлар хилма-хиллиги исёнкорлик деб ҳисобланар ва таъқиб қилинар эди. Зеро, ҳар қандай бошқача фикрлашнинг олдини олиш учун репрессия машинаси доимо тайёр турар эди. „Диссидентлар“ деб аталмиш кишилар, кўпинча шундай ном олган таниқли ёзувчилар, масалан Чехословакиянинг ўзгаришлар жараёнидан кейинги Президенти В.Гавел кабилар, шунингдек, маданият арбоблари, олимлар қамоқ ва судларга дучор қилинар ёки мамлакатдан сургун қилинарди. ГДР аҳолисининг 1989-йил 2-чи ярмида мамлакатдан ГФР томон оммавий равишда ўтиб кетишга уринишлари, 1-чи навбатда иқтисодий сабаблар билан эмас, балки сиёсий эркинликлар йўқлиги билан боғлиқ эканлигини ўтказилган социологик сўровлар кўрсатди. Минтақа мамлакатларида қонунчиликни бузишлар, порахўрлик, хазина ўғирлиги кенг ёйилди. Э.Хонеккер ва ГБСПнинг бошқа раҳбарлари яшаган уйларнинг ақл бовар қилмайдиган даражада жиҳозланишини ГДР телевиденияси орқали халққа кўрсатганда, бу нарса портлаган бомба сингари таассурот қолдирди. Ёки бошқа бир мисол, Т.Живковнинг давлат ҳисобидан шаҳар ташқарисида 40 дан ортиқ қароргоҳ, дала ҳовли ва овчилик уйлари қуриши, ов қилиш учун махсус қўриқхоналарнинг ташкил қилиниши, ёки бўлмаса, Н.Чаушеску чўмиладиган ваннанинг жумраги олтиндан, Е.Чаушеску чўмиладиган ваннанинг жумраги кумушдан қилиниши, хуллас буларнинг ҳаммаси социалястик мамлакатлар раҳбарларининг барчасига теккан касал бўлиб, умумдавлат манфаатларига зид ва ёт бўлган ҳатти-ҳаракатлар эди. Булар „реал социализм“га путур етказган ва унинг инқирозга юз тутишига ўз ҳиссасини қўшган омиллардан бўлиб ҳисобланарди.
Социал давлатлар олиб борган сиёсий фаолият
Европадаги собиқ социалистик давлатларнинг барчаси ҳокимият қўлидан тортиб олиниб, ҳукмронлик мавқеини йўқотган компартияларнинг такдири аянчли кечган пайтда битта савол туғилди: ушбу партияларнинг доҳийлари, идеологлари ва назариётчилари партия ва ҳукумат фаолиятидаги ҳалокатга олиб борувчи хатоларни наҳотки кўрмаган бўлса? Албатта, уларни кўрмади ёки сезмади деб айта олмаймиз, улар нималарнидир ҳаётга қўллаб кўргандек бўлишди. Халқ хўжалигини бошқаришда дунё тажрибасидан фойдаланаётган ҳам бўлишди, янги-янги партия дастурлари, узоқ муддатли истиқболли режаларни ҳам қабул қилишди, ушбу дастурларда социализм жуда катта ютуқларга эришаётган жамият қилиб таърифланди. Мавжуд социализмни қандай социализм деб аташ кераклиги тўғрисида кўпгина мунозара ва дискусиялар бўлди. Уни ривожланган социализмми, ривожланаётган социализмми, ўтиш даврида турган социализмми ёки умуман ва узил кесил ғалаба қилган социализмми деб аташ кераклиги тўғрисидаги тортишувлар бўлди. Социализм афзалликларини илмий-техника инқилоби ютуқлари билан боғлаб олиб бориш кераклиги тўғрисида билағонликлар қилишди. Бироқ буларнинг ҳаммаси косметика лабораторияси чегарасида қолиб кетди, амалиётда қўлланмади. Савол туғилади, Европадаги социалистик мамлакатларда ҳукмронлик мавқеини йўқотиб, тарқатиб юборилган ва раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган компартияларда ислоҳотлар қилиш мумкинмиди, шу партиялар ўз сиёсатларида ижобий, халқчил бўлган қайта қуриш ва янгиланишларни амалга ошириб, ўз ҳукмронликларини сақлаб қолишлари мумкинмиди? Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳар бир нарсани ўз вақтида қилмаса, ёки вақтидан кечиктириброқ қилса оғир оқибатларга олиб келиши турган гап. Масалан: 1985-йилда СССРда бошланган қайта қуришни КПСС раҳбарияти бошлади. Лекин бу қайта қуриш жуда кеч бошланганлиги учун, шу қайта қуришни бошлаб берган шахс ҳам, унинг партияси ҳам ҳокимиятда қололмади. Агар Чехословакияни оладиган бўлсак, мамлакатда реформани 1968-йил баҳорида бошлаш керак эди, чунки CҲКП фаолиятини омманинг катта қисми қўллаб-қувватлаган эди. CҲКП шундай йўл тутганда омма орасида ўз обрўсини сақлаб қолган бўларди. Партия раҳбарларининг алмаштирилиши билан бу реформанинг йўли тўсиб қўйилди ва CҲКПнинг омма орасида обрўсининг тушиб кетишига олиб келди. „Прага баҳори“ мобайнида олға сурилган, кўп йиллар давомида қаттиқ танқид қилиниб, „турғунлик“ идеологлари томонидан социал-реформизм рамзи деб эълон қилинган „демократик социализм“ давлатини бунёд этиш ғояси ҳозир бутунлай бошқача қабул қилинаётганлигини тушуниб олиш қийин эмас. Янги ижтимоий тузум ўз қиёфасини меҳнаткашлар оммаси сари бурмаса, бундай тузумнинг умри қисқалигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Бизнинг назаримизда, 1989-йилнинг 4-декабрида СССР ва унинг иттифоқчилари томонидан қораланган, Варшава Шартномаси Ҳарбий Ташкилоти қўшинларининг 1968-йил Чехословакияга киритилиши билан Европадаги социалистик мамлакатларда маъмурий-буйруқбозлик тизимининг метиндек мустаҳкамлигини қарор топтиришга даъват этилган эди. Социализмнинг „олий мақсадлари“ билан оқланувчи бу нарса тескари натижа келтирди — унинг нуфузига жиддий ва ҳалокатли зарба бердики, йигирма йилдан сўнг содир бўлган „Прага кузи“, гўё „Прага баҳори“дан эстафетани қабул қилиб олаётгандай бўлди. Унинг раҳбарларидан бири А.Дубчек яна сиёсий саҳнада пайдо бўлиб, миллий мажлиснинг раиси бўлди. ГДРнинг баъзи бир собик, раҳбарларининг фикрича, республикада ўзгаришлар жараёнини 1983-84 йилларда бошлаш билан мамлакатдаги нормал ҳолатни сақлаб қолиш мумкин эди. Бундай бўлмагаилигининг сабаби, Шарқий Европадаги социалистик давлатларнинг раҳбарлари мавжуд вазиятга тўғри баҳо бера олмадилар, тарихий жараёнлар палласи етилиб келганлигини ва зўравонлик сиёсати билан эски бошқариш системасини сақлаб қолиш мумкин эмаслигини англаб етмадилар. Тарих ўз ишини қилди, раҳбарларнинг баъзи бирларининг тақдири фожиали кечди, баъзи бирлариники қамоқ ва таъқиб остида бўлди. Натижада социалистик жамият қуриш учун қилинган 40 йиллик уринишлар остин-устун бўлиб кетди. Шуниси характерлики, қабул қилинган барча декларация ва конституцияларга, хужжатлар ва дастурларга қарамай Европадаги социалистик давлатларда тўлақонли инсонпарвар жамият қурилмаган эди. Ушбу мамлакатларда 60-йилларнинг охирларида социализм асосларини қуриш тўғрисида гап борса-да, бироқ кейинги йилларда социализм қуриш йўлидаги ҳаракатлар қийинчиликлар билан силжиди, амалда турғунлик ҳукм сурди. Ҳозир Европа мамлакатларида юз берган воқеалар СССРдаги қайта қуришнинг бевосита оқибатидир, деювчи кенг тарқалган фикрни тез-тез эшитиш мумкин. Жиловлар ечилди, оқибатда шундай бўлди деювчилар қаттиқ адашади. Албатта, СССРдаги қайта қуриш, „Брежнев доктринаси“дан воз кечиш Европа регионидаги инқилобий жараёнларга ижобий таъсир кўрсатди. Аниқроғи уларни тезлаштирди. Бироқ биз кўрсатаётган ибратомуз ўзгаришларнинг чуқур ички характерга эга эканлигини ҳамда сталинча ва янги сталинча типдаги ижтимоий тизимнинг инқирози билан чамбарчас боғлиқлигини унутмаслик керак. Социализмнинг буйруқбозлик-бюрократик модели Европадаги социалистик мамлакатларда ижтимоий манфаатларда бир неча маротаба тўқнаш келганлигини юқорида айтиб ўтдик.1956-йил Венгрия воқеасининг бостирилишини венгерлар ҳозирги пайтда каттагина миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширишга ҳалақит берган „миллий фожиа“ деб ҳисобламокдалар. СССРда бошланган қайта қуришни демократик қайта қуришларни амалга оширишга тўсиқ бўлиб келган ғовнинг олиб ташланиши деб баҳолашимиз мумкин. Хўш, ғов олиб — ташланибди, унда нима учун Европадаги социалистик давлатларда ўзгаришлар жараёни 1985-йилдан бошланмади? Буни шундай изоҳлаш мумкин: СССРда бошланган қайта қуришнинг дастлабки йилларидаги қийинчиликлар билан, шунингдек, 1956, 1968, 1980 — 81 йиллардаги тарихий жараёнларнинг аччик, сабоқлари Европадаги социалистик давлатларни бирмунча ўйлантириб қўйди. Улар агар ўзгаришлар жараёнини бошласак бошимизга яна оғир кулфатлар тушмасмикан деган хадиксираш ва қурқув билан кутиб турдилар. Бунинг устига 1981 йидда бошланган Полшадаги тарихий жараённинг инқирозли ҳолатда чўзилиб кетиши, эски ҳокимиятни сақлаб қолиш учун ҳамма воситалар ишга солиниб 1981-йилнинг декабрида ҳарбий ҳолатнинг эълон қилиниши ҳам қўшни социалистик давлатларни бирмунча ўйлантириб қўйган эди. 1986-йилнинг ноябрида Москвада социалистик давлатлар раҳбарларининг учрашувида СССР раҳбари бундан буён СССР Европадаги социалистик давлатларга нисбатан ўз ҳукмини ўтказишдан воз кечганлигини, уларнинг ички ишларига бундан буён аралашмаслигини маълум қилди. Шунда ҳам улар бу алдов эмасмикан деган ўйда кутиб туришди. Ниҳоят 1989-йилнинг 15-февралида Совет қўшинларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши ва шу мамлакатга қўшин киритишнинг хато бўлганлигини совет ҳукумати томонидан тан олиниши, 1956-йил Венгрияга, 1968-йил Чехословакияга қўшинлар киритилишининг ҳам бу давлатларнинг ички ишларига зўрлик билан аралашиш деб баҳоланиши ва мазкур ишлар учун бу давлатлардан кечирим сўралиши социалистик ҳамдўстлик мамлакатларидаги ҳадиксирашларга чек қўйди. Шундан кейин ўзгаришлар жараёни шиддатли кечди. СССРнинг аралашмаслик позициясида туриши бир-бирига қарши турувчи кучларнинг бирини афсуслантирса, иккинчисини курашга отлантиради. Натижада Чехословакия, Болгария, ГДРг Полша, Венгрия ва Руминия давлатларида халқ оммасининг шиддатли чиқишлари бюрократик бошқариш тизимининг тўғонини қўпориб ташлади. Руминияда аҳвол янада фожиали кечди, Югославияда курашлар шу даражада кескинлашиб кетдики, унинг парчаланиб кетиши етмагандай қирғинбарот фуқаролар уруши узоқ йилларга чўзилди. СССРда ва Шарқий Европадаги социалистик давлатларда бўлган ўзгаришлар жараёни Шарқ ва /арб тарихчилари орасида ҳам, давлат арбоблари орасида ҳам „Социализм — ва коммунизмнинг тарихий тақдири ҳалокатли тугади“ деган хулосани туғдирди. Масалан: АҚШнинг собиқ давлат арбобларидан бири З.Бжезинский ўзининг „Буюк ағдарилиш, ХХ асрда коммунизмнинг туғилиши ва ўлиши“ деган китобида: — „Коммунизм бугун мафкуравий жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам умумий инқироз ҳолатидадир“ — деб ёзган эди. Профессор З.Бжезинский СССРга алоҳида эътибор бериб: „20-йилларда дунё давлатлари СССРдаги коммунистик қурилиш тажрибасини бирон-бир натижа беради деб кутгандилар. Бу тахмин айниқса 2-чи жаҳон урушидан кейин 60-йилларгача ишонч қозониб келажак такдири коммунизм билан боғлиқ бўлади дейишга асос бўлган эди. Бироқ кейинги йилларда СССР кишиларни ва давлатларни ўзига жалб қилмайдиган, халқ хўжалиги турғунликка юз тутган давлатга айланиб қолдики, бу коммунистик жамиятнинг келажаги йўқлигини кўрсатади“,- деган эди. Шарқий Европадаги социалистик давлатларда юз берган ўзгаришлар жараёни тарихга зўравонлик ҳукмини ўтказишга уринишнинг яроқсизлигини, куч ишлатиш ва гегемонлик йўли билан сиёсат юритишнинг оғир оқибатлар билан туташлигини кўрсатди. Кўпгина партиялар ва сиёсий кучлар шундай йўл тутишлари оқибатида тарих майдонидан мағлуб бўлиб чиқиб кетдилар. Бироқ, шуни айтиш лозимки, жамиятнинг мазмунини ва партияларнинг яхши ёки ёмонлигини уларнинг қандай ном билан аталиши белгиламайди, аксинча, амалга оширилган ишларнинг кўлами ва халқпарварлиги белгилайди. Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, жамиятнинг социализм деб сиёсий етакчи кучларнинг компартиялар деб номланишини қоралаш унчалик тўғри эмас. Фақат шуниси ачинарлики, ўзларини халқ манфаати учун хизмат қилувчи, унинг дарди ва ғами билан ёнувчи кишилар қилиб кўрсатган раҳбар коммунистларгина айбдордирлар. Коммунистик партия ҳам социализм жамияти ҳам шунинг учун кишилар назарида ёмон кўриниб қолдики, юқоридаги чиновник-бюрократлар барча қилғиликларини социализм ва коммунистик партия номидан қилдилар. 1989-йилнинг охиридаги анкета сўровларнинг натижаси шуни кўрсатдики, Чехословакиядаги оддий кишиларнинг кўпчилиги „Ҳокимият тепасида коммунистлар турадими, демократлар турадими бизга барибир. Энг муҳими кишиларнинг яхши яшаши ва меҳнат қилиши учун шароит яратиб берилса бўлди, шуниси ачинарлики, бизни узоқ йиллар давомида калтафаҳмлар бошқариб қелди“,- дейишди. Европадаги собиқ социалистик давлатларда бўлган ўзгаришлар жараёнидан кейин кўплаб партиялар сиёсий майдонга келди. Бўлиб ўтган демократик парламент сайловларида улар иштирок эцаларда, бу партияларнинг қайсилари қанча вақт яшаб туриши мумкиилиги тўғрисида бирон нарса дейиш қийин бўлди. Парламент сайловларидан кейин ҳокимиятга ўнг сентристлар блоки чиқиб олди, баъзи бир мамлакатларда ҳал қилувчи ролни синфий партиялар эмас, балки янгидан тузилган Полшадаги „Бирдамлик“ формасидаги халқ ҳаракатлари ўйнадилар. Хусусан, Словакияда „Зўравонликка қарши жамоатчилик ҳаракати“, Болгарияда „Демократик кучлар иттифоқи“ ва ҳоказо. Бир қанча ҳукмрон партиялар Полша БИПни ҳисобга олмаганда, жумладан ВСИП, ГБСП, РКП, ЙУКП ва CҲКП қайта қуришнинг дастлабки давридаёқ ўз фаолиятларини тўхтатдилар. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, 1989-йилдан бошланган ўзгаришлар жараёни форма жиҳатидан Европа қитъасида „орқага қайтиш“ процессини бошлаб берди. Варшава Шартномаси мудофаа ташкилоти ўз фаолиятини тўхтатди. Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши тугаб кетди, ГДР ГФР билан қўшилиб, ягона Германия давлати ташкил топди. Чехословакия Чехия ва Словакия давлатларига, Югославия бир қанча мустақил давлатларга бўлиниб кетди. СССР қуролли кучлари Марказий ва Жануби-Шарқий Европа давлатларидан олиб чиқиб кетилди. Россиянинг сўнгги қўшинлари ҳам Германия давлати ҳудудидан 1994-йилнинг охирида олиб чиқиб кетилди. Марказий ва Жануби-Шарқий Европадаги собиқ социалистик давлатларда иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда нишонланиб келинган байрам кунлари ҳам ўзгартирилди. Масалан; Болгарияда 9-сентабр (1944-йил фронтининг тузилиши) куни ўрнига 3 март — (1878-йил Сан Стефано битими имзоланиши) куни; Руминияда 23-август (1944-йил Антонеску диктатурасининг ағдарилган) куни ўрнига 1-декабр — (1918-йил Руминияга Трансилваниянинг қўшилган) куни; Чехословакияда 9-май (1945-йил Чехословакиянинг озод қилинган) куни ўрнига 28-октабр (1918-йил Чехословакиянинг мустақиллиги эълон қилинган) куни; Полшада 22-июл (1944-йил Полша миллатини озод қилиш комитети эълон қилинган) куни ўрнига 11-ноябр — (1918-йил Полшанинг мустақиллиги эълон қилинган) куни; Венгрияда 4-апрел’ (1945-йил фашизмдан озод қилинган) кун ўрнига 23-октабр (1956-йил Будапешт қўзғолони бошланган) куни миллий байрам кунлари сифатида нишонланадиган бўлди.
Танқид
Социализмда инсон хусусий мулкдан тамоман ажратилади. Оқибатда инсон ўз индивидуал хусусиятларидан ҳам маҳрум этилади. У „омма“га айланиб, ўз „мени“ни йўқотади. Жамиятда зўравонлик, тобелик кучаяди.
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Социализмга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- М. Шарифхўжаэв, З. Давронов: Маънавият асослари (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-05 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |