Sotti Husayn
Сотти Ҳусайн (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳусаинов Сотти) (1906, Қўқон – 1942.5.9, Тошкент) – танқидчи ва адабиёцҳунос. Москвадаги кечки Адабиёт институтида ўқиган (1934—35). „Ёш ленинчи“ газ.да муҳаррир (1927—28), Москвадаги СССР халқлари музейида воиз, „СССР ҳукумати қонунлари мажмуаси“ журналининг ўзбекча нашрида муҳаррир (1934—37), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари (1937—38), Тил ва адабиёт институтида директор (1938—40), Ўзбекистон КП (б) МКда бўлим мудири (1941— 42). С. Ҳ.нинг „Дуохон“ ва „Жоҳиллик балоси“ илк песалари 1921—22 йларда ёзилган ҳамда Қўқон ш. маданият клубида саҳналаштирилган. „Лойқалар“ („Ғалаба“) песаси 1930-йилда Ўзбек давлат драма театри саҳнасида қўйилган. Шундан кейин у „Қизил таёқчилар“ (1935) ва бошқа песаларни ёзган. С. Ҳ. матбуот, театр, мусиқа, адабиёт, таржима масалаларига бағишланган мақолалар эълон қилган. У Ҳамза меросини ўрганиш ишини бошлаб, „Ҳамза Ҳакимзода ҳаёти ва фаолияти“ (1941) монографиясини чоп этган ва Ҳамзанинг „Танланган асарлар“ини Ю. Султонов билан бирга нашрга тайёрлаган.
Манбалар
- Танланган асарлар, Т., 1974.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |