Соутҳ Парк
Соутҳ Парк (Жанубий Парк; талаффузи: /саʊθ пɑːрк/) Трей Паркер ва Матт Стоне томонидан яратилган Америка мулцериалидир. Cомедй Cентрал каналида 1997-йилдан бери эфирга узатилади. Сериал машҳур шахслар ва воқеаларни мутойиба ва сатира ёрдамида пародия қилади.
| Соутҳ Парк | |
|---|---|
|
| |
| Жанри | Комедия |
| Муаллиф(лар) |
Трей Паркер Матт Стоне |
| Овоз берганлар |
Трей Паркер Матт Стоне Исааc Ҳаес (1997—2006) Марй Кай Бергман (1997—1999) Элиза Счнеидер (2000—2003) Мона Маршалл Април Стеwарт Жоҳн Ҳансен Женнифер Ҳоwелл Адриэн Беард |
| Қисмлар бошидаги мусиқа | „Соутҳ Парк Тҳеме“ Примус/Cолонел Лес Cлайпоол’с Феарлесс Флйинг Фрог Бригаде |
| Мамлакат |
|
| Мавсумлар сони | 28 |
| Қисмлар сони | 338 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Ижрочи продюсер(лар) |
Трей Паркер Матт Стоне |
| Қисм давомийлиги | 22 дақиқа[1] |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | Cомедй Cентрал |
| Тасвир формати |
Оригинал броадcастлар: 480и (4:3 СДТВ) (1997–2008) 1080и (16:9 ҲДТВ) (2009–бугун) Ре-рендеред эпизодлар: 1080и (16:9 ҲДТВ) (1–12-фасл) |
| Овоз формати |
Долбй Сурроунд 2.0 (1-11-фасл) Долбй Дигитал 5.1 (12-фасл–бугун) |
| Трансляция даври | 13-август 1997 — бугун |
| Ташқи ҳаволалар | |
| Расмий сайти | |
Мулцериал асосида 1999-йилда Соутҳ Парк: Биггер, Лонгер & Унcут номли тўлиқ метражли анимацион филм ҳам ишланган.
Мазмуни
Сериалдаги воқеалар Cолорадо штатининг Соутҳ Парк шаҳарчасида бўлиб ўтади. Бош қаҳрамонлар ўлароқ тўрт нафар мактаб боласи — Стан, Кйле, Эриc ва Кеннйлар қатнашади. Мултфилм ижтимоий, диний, сиёсий муаммоларни ҳажв билан ёритади, иллатларни фош қилади (масалан, НАМБЛА ҳақидаги қисмда бачабозлик қаттиқ танқид остига олинган). Сериалда тез-тез сўкиниш эшитилиши ва жинсий алоқага оид мавзулар эслатилиши туфайли 18 ёшдан кичик бўлганларга тавсия этилмайди.
Ишлаб чиқариш
Мултфилм икки ўлчамли содда анимациядан иборат. Аввал бошда Паркер ва Стоне рангли қоғозларни қирқиш билан сериални ишлаб чиқаришган бўлишса, ҳозир компютер графикаси ёрдамидан фойдаланишади.
Асосий қаҳрамонлар
- Стан Марш (Трей Паркер овоз берган[2]) — „ўртача америкалик бола“. Кйленинг яқин дўсти.
- Кйле Брофловски (Матт Стоне овоз берган) — ақлли, мантиқли бола. Яҳудий бўлгани учун Cартман билан муносабатлари ёмон.
- Эриc Cартман (Трей Паркер овоз берган) — худбин, ирқчи, агрессив бола. Тўладан келган, лекин „семиз“ эканлигини тан олмайди.
- Кеннй МcCормиcк (Матт Стоне овоз берган) — сўкинғич бола. Оловранг анораги оғзини ёпиб тургани учун нима деётгани аниқ эшитилмайди. Қашшоқ оила фарзанди. Сериалнинг кўп қисмларида ўлади (кейинги қисмларда эса уни яна учратиш мумкин).
- Чеф (Исааc Ҳаес овоз берган) — Соутҳ Парк мактаби ошпази. Аёлларга ўч.
- Ҳерберт Гаррисон (Трей Паркер овоз берган) — мактаб ўқитувчиси. Жинсий мойиллиги хилма-хил (мулцериал давомида у ҳам гетеросексуал, ҳам гомосексуал муносабатларда бўлган) ва шу юздан икки марта жинс алмаштириш амалиётидан ўтган.
- Жаноб Маcкей (Трей Паркер овоз берган) — мактабб руҳшуноси. Болаларга алкогол ва гиёҳванд зарари ҳақида уқтирган бўлса-да, унинг ўзи арақхўр ва нашахўр бўлиб кетади. Бироқ кўп ўтмай бу одатларини ташлайди.
Қисмлар
Манбалар
- ↑ Лаке, Даве „Тҳе 10 Мост Cонтроверсиал 'Соутҳ Парк' Эписодес“. МСН ТВ (2009). 15-май 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 15-май 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ „Соутҳ Парк - Овозли актёр“ (ҳттпс://м.имдб.cом/титле/тт0121955/).+2022-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: ҳттпс://м.имдб.cом/титле/тт0121955/.
Ҳаволалар
- AQSh teleseriallari
- Animatsion teleseriallar
- South Park
- Comedy Central dasturlari
- Ingliz tilidagi televizion shoular
- 1990-yillar teleseriallari
- 1990-yillar animatsion teleseriallari
- 2000-yillar teleseriallari
- 2000-yillar animatsion teleseriallari
- 2010-yillar teleseriallari
- 2010-yillar animatsion teleseriallari
- 2020-yillar teleseriallari
- 2020-yillar animatsion teleseriallari
- LGBT mavzuli teleseriallar