Совитиш техникаси - техниканинг сунъий равишда паст (+10 дан — 150° гача) температура олиш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланадиган соҳаси. Бундан паст температураларга доир масалалар билан криоген технишеи шуғулланади. Паст температура совитиш машинаси ёки совитувчи моддалар (мас, муз, сунъий муз, суюк, азот) ёрдамида ҳосил қилинади. Совитиш техникасидан халқ хўжалигининг деярли барча соҳаларида фойдаланилади. Озиқовқат саноатида уйрўзғор, магазинлар, лаб.лар ва бошқа жойларда тез бузиладиган маҳсулотлар совиткичда совитилади, музлаткичда музлатилади ва сақланади. Тез бузиладиган маҳсулотлар совиткичли транспортда ташилади. Киме саноатида тузларни кристаллаш, газларни суюлтириш, азот, водород, кислород ажратиб олиш ва бошқа мақсадларда сунъий совукдан фойдаланилади. Қурилишда су в ўтказмайдиган ва мустаҳкам қилиш учун Ст. ёрдамида грунт (ер) музлатилади, маши насозликда прессланадиган деталлар совитилади, пўлатга термик ишлов берилади ва ҳоказо. Жамоат, и.ч. ва турар жой биноларида ҳавони совитиб ёки иситиб ва қуритиб (мўътадиллаштириб) берадиган қурилма — кондиционерам ҳам совиткич ишлатилади.