Совлиқ — қўзилаган, соғиладиган қўй. Урғочи қўзилар 5—7 ойда жинсий етилади ва уларни 15—18 ойда қочиришга қўйиш мумкин. С.лар қўй сурувининг асосий қисмини (60—75%) ташкил қилади. Қўйлардан жун, гўштёғ, сут, тери, барра тери ва ҳоказоларни етиштиришда С.лар муҳим аҳамиятга эга. С.лардан хўжаликларда ўртача 6 йил фойдаланилади. Йилига ҳар бош Сдан 20— 50 кг сут соғиб олинади (қаранг Кўй.).