Sovplastital
"СОВПЛАСТИТАЛ" — Ўзбекистон — Италия қўшма корхонаси. Тошкент шаҳрида жойлашган. Пластмасса, рангли шиша, чинни, согюл, ёғоч ва бошқалардан халқ истеъмоли товарлари ва юксак бадиий совға буюмлари — уй, офис, меқмонхона, умумий овқатланиш корхоналари, дала ҳовлиларга мўлжалланган пластмасса мебеллар ва турли жиҳозлар, чинни, биллур, рангли шишадан ишланган рўзғор буюмлари, сантехника жиҳозлари, рангли гуллар ва гулдасталар — жами 800 дан ортиқ номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Корхона тарихи 1969-йилда Тошкент шаҳрида собиқ СССР Киме саноатига қарашли пластмассаларнинг атмосфера таъсирига чидамлилигини ўрганиш лаб. ташкил этилишидан бошланади. 1970-йилда лаборатория илмий тадқиқот ва лойиҳатехнология бўлимига айлантирилди. 1974-йилда Ўзбекистон маиший кимё ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарадиган "Ўзмаишийкимёпласт" бирлашмаси (1982-йилдан "Ўзмаишийпластика" илмийи. ч. бирлашмаси) ташкил топди.
1987-йилда бирлашма ва Италиянинг "АлмаРозе" фирмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Италия "С." қўшма корхонаси тузилди. 1998-йилдан масъулияти чекланган жамият (ЛТД) шаклидаги қўшма корхона. Унинг таркибида "МВМ", "С. ва Табор", "С. ва Соня", "Италфуд", "Тошинвестпласт" шўъба корхоналари бор. Қисқа давр мобайнида корхона Марказий Осиёда пластмассадан халқ истеъмоли товарлари ва юксак бадиий савиядаги буюмлар и.ч. бўйича етакчи корхонага айланди. Корхонага хом ашё ва турли рангли консентратлар Россия, Украина, Италия, Қозоғистон, Жанубий Корея, шунингдек, Шўртан газкимё мажмуидан олинади.
Корхонада энг замонавий технологиялар, юқори технологик ускуналар, дизайн жорий этилган, 4,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, шу жумладан, экспорт ҳажми 352 минг АҚСҲ долларидан ортиқ бўлди (2002). Корхона кўпинча халқаро кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этган ва медаллар, дипломлар, совринлар билан мукофотланган.
Корхона маҳсулотлари Буюк Британия, Канада, Швейсария, Россия, АҚСҲ, Германия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Россия (Москва, Нижний Новгород), Швейсарияда савдо уйлари, Тошкент ва Самарқанд ш.ларида фирма магазинлари бор.
Александр Мелкумов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |