Совуқ қуроллар

Совуқ қурол— ҳужумда ва ҳимояда жароҳат этказиш учун махсус тайёрланган ёки мослаштирилган (қайта ишланган) ҳамда порох ва портлаш моддалари билан бог'лиқ бо'лмаган предметлар. Э.И.Тихонов берган та'риф бо'йича бевосита баданга шикаст етказиш мақсадидида махсус тайёрланган, бевосита ишлаб чиқариш ёки хо'жалик турмушига ва ҳужум ёки фаол ҳимояга мо'лжалланган, конструксияси, о'лчами ва материали бо'йича ушбу мақсадларга мос тушадиган, ҳаракатдаги принсипига ко'ра эса,чопувчи, санчувчи, кесувчи, санчувчи-чопувчи, урувчи-бо'лакловчи ёки шуларнинг барчасини о'зида жамлаган қуроллардир.

Совуқ қуроллар тузилиши, о'лчовлари, ишлатилган метриали бо'йича хо'жаликда ро'зг'орда ишлатиладиган асбоб-ускуналардан фарқ қилади. Совуқ қуроллар ишлатилиши ко'зланган мақсадига ко'ра жанговор(ҳарбий ва фуқаролик) ва ов қуролларига бо'линади. Ҳарбий совуқ қурол асосан инсонга тана жароҳатини етказиш учун ко'зланган, буларга қиличнинг барча турлари, штиклар, десатчилар ва ҳарбийларнинг пичоқлари(ханжар, фикка) киради.

Ишланиш, тайёрланиш нуқтаи назаридан сувуқ қуроллар совуқ қуроллар уч гуруҳни ташкил қилади: Заводда, ҳунармандлар томонидан ва қо'лда ясаладиган қуроллар.

Совуқ қуролларни ясаш, олиб юриш ва сотиш учун амалдаги жиноят қонунида ма'мурий жавобгарлик (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-2-моддасига асосан, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ(ғилофсиз) ҳолда олиб юриш қатъиян тақиқланади ва БҲМнинг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шунингдек, совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида олиб юриш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, БҲМнинг 1 бараваридан - 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу тартибга, худди шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш ҳам киради ва у ҳам тақиқланади)[1] ко'рсатилган. Шунингдек улар ёрдамида жиноят содир этилса, уни таснифлашда аҳамиятли бо'либ тегишли экспертиза тайинлашга зарурат туг'илади.

Совуқ қуролларнинг экспртиза текшируви асосан уларни қайси тур ва гуруҳга мансублигини аниқлашдан иборардир. Ҳал қилинадиган масалалар доираси текширилувчи қуролнинг техник ҳолати, гуруҳ-турдош мансублиги, қандай материалдан тайёрланганлиги ва бошқалардан иборатдир.[2]

  1. ↑ Оламгир, Абдиев „Совуқ қуролни олиб юриш жавобгарликка сабаб бо'лади“. замон.уз.
  2. ↑ О'збекистон юридик энсиклопедияси.2009 — 401-бет-бет.