Совуқдара - Совуқсой Тожикистондаги дарё, Катта Совуқдара музлигидан бошланади. Орқа Олай тизмаси жан. ён бағирлари бўйлаб оқади. Узунлиги 64 км. Олтинмозор қишлоғидан 2 км юқорида Селдара дарёси билан қўшилиб Муксув дарёсини (Вахш дарёсининг жан. тармоғи) ҳосил қилади. С қрр, музликлардан тўйинади. Июл—августда тўлиб оқади.