Sovutilgan qahva

Совутилган қаҳва ёки музли қаҳва — қаҳва ичимликларини марҳамат қилишнинг бир усули. У кўпинча алкоголсиз ичимлик сифатида, айниқса ёзда истеъмол қилинади.
Тайёрланиши
Совутилган қаҳва тайёрлашнинг бир неча йўли мавжуд. Биринчи усули, тайёр иссиқ ичимликни исталган ҳароратгача совутилади, иккинчи усули, қаҳванинг майдаланган донларини сувда тиндириб туриш орқали тайёрланади (масалан, френч-пресс ёрдамида), шундан сўнг эса у филтрланади[1].
Кўпинча музли қаҳва, қаҳва ичимлигининг иссиқ аналоги каби тайёрланади. Ҳудди, "совуқ латте", "совуқ мокко" каби. Бу ичимликлар иссиқ эспрессони керакли миқдорда совутилиб, сут билан аралаштириш орқали тайёрланади.
Мархамат қилиш
Музли қаҳвани совутилган ёки илиқ ҳолда мархамат қилиш мумкин, лекин ёнига керакли миқдорда муз қўшиб дастурхонга тортилади.
Шакар совуқ суюқликда яхши эримаслиги сабабли, одатда совуқ қаҳвага шакар сиропи ёки шакар ўринбосувчилариқўшилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ИCЕД CОФФЕЭ? НО СWЕАТ Неw Ёрк Тимес, Жуне 27, 2007(ингл.)