Sovutlilar
Совутлилар, хитонлар (Лориcата, Полйплаcопҳора) — ёнбош нервли моллюскалар синфи.. Гавдасининг узунлиги 0,5—35 см, ясси ва чўзиқ ёки чувалчангсимон; бош, тана, ясси ва кенг оёқ бўлимларидан ташкил топган. Чиғаноғи ўзаро ҳаракатчан қўшилган 8 та пластинкадан ташкил топган. С танасини қорин томонга букиб, юмалокланиши мумкин. Мантия бўшлиғи тор тирқишсимон; унда 6 дан 80 тагача пацимон жабралари жойлашган. Ўзига хос сезги органи — эстетлар чиғаноғини тешиб ўтадиган найчаларда жойлашган. Эстетлар сув босимини ва ёруғликни сезиш вазифасини бажаради. 4туркуми, 1000 га яқин тури бор, асосан, Жанубий ярим шар денгизларида тарқалган. Айрим жинсли, киприкли личинкаси кўп тукли ҳалқалилар личинкасига ўхшаш тузилган; сувда эркин сузиб юради. Вояга етган С. сув тубида астасекин ҳаракат қилади, қирғоқ яқинида яшайдиган С. тошларга маҳкам ёпишиб олади. Сувўтлар ва датрит билан озиқланади. Айрим турларини маҳаллий аҳоли истеъмол қилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |