Соя мойи — соя ўсимлиги уруғидан пресслаш ёки экстраксиялаш йўли билан олинадиган мойсимон суюклик. Тозаланмаган См. яшил тусли жигарранг, рафинациялангани эса оч сариқ рангли; мойларнинг олеинлинол гуруҳига мансуб. Зичлиги 922–934 кг/м³ (15°да), қотиш температураси —15 дан —18° гача, ёд сони 120—141. Таркибида 7— 12,1% палмитин, 2—5% стеарин, 20—30% олеин, 44—60% линол ва 5— 11 % линолен кислоталари бор. См. ярим қурийдиган мойлар туркумига киради, таркибида тўйинган ёғ кислоталарининг озлиги ва линол кислотанинг кўплиги (озуқавий қийматининг юқорилиги) билан бошқа мойлардан фарқланади. Озиқовқат мойи сифатида, гидрогенланган См. эса маргарин ва совун ишлаб чиқариш.да қўлланади.